Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан вилоят юнон-рум ва эркин (аёллар) кураш спорт турлари федерациялари масъуллари, тренерлар, ҳакамлар ҳамда ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди.

Унда, 2025 йилда миллий кураш ва спорт курашлари бўйича юқори натижаларга эришган тренер, ҳакам ва спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шунингдек, спортчиларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, вилоятда спорт курашлари федерaцияси учун янги қурилаётган спорт базасининг лойиҳа ҳужжатлари муҳокама қилиниб, тренер ва мутахассисларни таклифлари инобатга олинди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволининг галдаги ўрганишлари Пастдарғом туманида ўтказилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг "қизил" тоифасига кирган “Қатортерак” маҳалласи ва “ҳуқуқ тартибот масканида бўлиб, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини қисқа фурсатларда қонуний ҳал қилиш юзасидан масъулларга қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан "Камбағаликдан фаровонлик сари" дастури доирасида камбағал фуқароларнинг муаммолари ҳал этиб келинмоқда.
  
Жумладан, вилоят прокурори ташаббуси билан Жиззах шаҳрида муқаддам барак типидаги уйда яшаб келган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турувчи 1 нафар фуқарога хашар йўли билан хомийлар ёрдамида уй-жойи қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook