Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.5K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Жалақудуқ туманига бориб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида "Қашқар" маҳалласида ўзига бириктирилган оилалар холидан хабар олди.

Хусусан, маҳалланинг инфратузилмаси, ушбу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд оилаларга яратилган шароитлар ҳамда туман ва вилоят ташкилотларидан бириктирилган раҳбарлар томонидан оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, бириктирилган оилаларнинг хонадонларига борилиб, мазкур хонадон аъзоларининг даромад манбаини яратиш ва мавжуд даромад манбаларини ривожлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди ҳамда совғалар топширилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “йўл харитаси”нинг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “йўл харитаси” ижроси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўрганишлар ўтказилди. 

Ўрганишда мазкур ташкилотлардаги беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши, иш ставкаларини тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, беморларга ўрин (койка)ларни ажратишда шаффофликни таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари тиббиёт бирлашмасида ишга туширилган рақамлаштириш дастури билан танишди.

Мазкур дастур тиббиёт муассасаларида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган инсон омилини бартараф этиш ҳамда фаолиятда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Ахатов Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар штабига бириктирилган корхона ва мутасадди ташкилотлар масъулларининг ҳисоботини эшитиб, қарор ижросини сўзсиз таъминлаш ҳақида топшириқлар берди.

Cўнгра, шаҳардаги “Ермачит” маҳалласидаги газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш ишлари, “Ўрикзор” маҳалласидаги янги ўрнатилаётган трансформатор ҳамда "А.Темур" маҳалласидаги 12 та кўп қаватли уйларни иссиқлик таъминоти билан таъминловчи янги қозонхона қурилиш ишлари билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди.

Булардан ташқари, Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бўлиб, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ҳамда тежамкор фойдаланилиши аҳволи ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан вилоят юнон-рум ва эркин (аёллар) кураш спорт турлари федерациялари масъуллари, тренерлар, ҳакамлар ҳамда ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди.

Унда, 2025 йилда миллий кураш ва спорт курашлари бўйича юқори натижаларга эришган тренер, ҳакам ва спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шунингдек, спортчиларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, вилоятда спорт курашлари федерaцияси учун янги қурилаётган спорт базасининг лойиҳа ҳужжатлари муҳокама қилиниб, тренер ва мутахассисларни таклифлари инобатга олинди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook