Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Рахметов ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишда, Президентнинг 10.10.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-329-сон қарорида белгиланган соҳани рақамлаштириш борасидаги топшириқларни муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш, юк ва йўловчилар ташишларни тезкор бошқариш автоматлаштирилган миллий ахборот тизимини жорий қилиш, қўшни мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг ахборот тизимлари билан ташиш ҳужжатларининг электрон алмашинувини йўлга қўйиш, “Ягона дарча” ахборот тизимида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тижорий, молиявий ва статистик кўрсаткичларини назорат қилувчи “нозирлар” модулини ҳамда йўл ва локомотив хўжаликлари тизимини онлайн назорат қилиш платформасини яратиш ва бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Кадиров ва Бош прокурор ўринбосари С.Самадовлар Сирдарё вилоятида кўп қаватли уйларнинг сейсмик хавфсизлиги ва зилзилабардошлигини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан танишиб, ўрганишда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу доирада Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳамда Сардоба туманида қурилган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Шу доирада Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳамда Сардоба туманида қурилган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев раҳбарлигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.
Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 49 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 49 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов прокуратура органлари ташаббуси билан Янгиер шаҳар “Фазилат” маҳалласида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон Конституцияси боғи” тарғибот масканининг очилиши тадбирида иштирок этди.
Тадбирда вилоят прокурори сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тарғибот маскани ташкил этилганлигини, шунингдек шаҳарнинг “Фазилат” маҳалласи ҳудудидан 1,5 гектар ер майдонига 1 300 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилиб, боғ яратилганлигини, фуқароларга қулай шароит яратиш мақсадида боғ орасидан саломатлик йўлаги ва маданий ҳордиқ чиқариш учун айвон ҳамда ўриндиқлар ташкил қилинганлигини, хавфсиз саломатлик йўлагига 4 та кузатув камералари ўрнатилиб, хавфсиз шаҳар дастурига уланганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Ёш ҳуқуқшунослар” клуби аъзоларига вилоят прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бадиий китоблар совға қилинди.