Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижроси ҳамда вилоят прокуратураси органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги назорат фаолиятини танқидий муҳокама қилиш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори бўйича ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасидаги йўл қўйилган камчиликлар туман (шаҳар)лар кесимида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси бўйича криминоген вазияти оғир маҳаллаларда “хавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак”ларни ташкил этилиши, “йўл харитаси”да кўрсатилган тадбирларни амалга оширишда режадан орқада қолаётган ҳудудлар ишларни жадаллаштириши ҳақида топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида оталиққа олинган ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларни муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, мутасадди идоралар билан биргаликда ишларни ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Якунига кўра масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида муддатли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов томонидан фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратган ҳолда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги 53-сонли қарорига кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллигида 47 та инвестиция лойиҳалари доирасида 120,2 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган.

Шундан, ўтган 5 ой давомида 40,2 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштириш прогнози 100 фоизга бажарилган.

Хусусан, Тошкент вилоятидаги “Паркент фарм” ЭИЗда хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишилиб, ташаббускорларнинг таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, "BIOCOM" ХК томонидан захараркурандаларга қарши зардоблар ишлаб чиқариш лойиҳаси ва бошқа лойиҳалар билан яқиндан танишилди.

Ўтказилган тадбирда, лойиҳаларни ишга тушириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришдан унинг реализациясига қадар бўлган жараёнда ташаббускорларда мавжуд муаммоларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идора масъулларига муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Бюро органлари ташкил топгандан буён ҳозирга қадар 219 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

⚫️Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 67 трлн. сўм, банклар учун 46 трлн сўм ва фуқароларимиз манфаатларига 11,3 трлн. сўм маблағлар ундирилди.

⚫️Энергия ресурслари, сув таъминоти ва бошқарув-сервис компанияларининг барқарор ишлаши учун 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар ундируви ташкил этилди.

⚫️Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғарларга 3,6 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.

⚫️Моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзандлар фойдасига 6,6 трлн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилди.

⚫️Қолаверса, олиб борилган тушунтириш ишлари давомида, 27,9 млрд. сўмлик 179 та уй-жойлар, 3,7 млрд. сўмлик 45 та автомашина ҳамда 4,1 млрд. сўмлик 280 та бошқа турдаги мол-мулклар фарзандларнинг алимент пуллари эвазига олдин тўлов сифатида берилди.

⚫️Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 5 625 нафар фуқаролар ишга тикланди ва уларга тўланмай қолган 327,1 млрд сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

⚫️Соҳанинг янада рақамлаштирилиши натижасида, 1 нафар давлат ижрочисининг 1 ойда ўртача ижро ишини тамомлаш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 4 баробарга ошиб, 266 тага етди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM