Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар томонидан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, онкологик клиникаларда даволанаётган болажонлар манфаатида, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш мақсадида “Бор меҳрим сенга, болажон!” шиори остида донорлик акциясида 60 нафар ходимлар кўнгилли равишда фаол иштирок этишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Тошкент вилоятида божхона постлари қурилиши, қурилишга оид давлат дастурлари, кўп қаватли бинолар қурилишида сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси аҳволи ўрганилмоқда.

Дастлаб, Тошкент туманидаги “Навоий” ва “Ғишткўприк” божхона чегара постларида бўлиб, ушбу постларнинг кенгайтирилиши ва замонавий жиҳозлар билан таъминланиши, бузилишга тушган бинолар мулкдорлари билан учрашиб, мулкларни баҳолатиб экспертиза хулосаси олиниши, компенсация маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб берилиши, ноқонуний қурилишларни ихтиёрий бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, тумандаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 11-сонли ва “Ҳалимкўп” маҳалласидаги янги мактаб қурилиши билан танишиб, пудратчи корхоналарга ишчи кучини кўпайтирган ҳолда қурилишни жадаллаштириш, қурилишда бюджет маблағларини ортиқча харажатига йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнгра, кўп қаватли уйларни қуришда зилзилабардошлик ва сейсмик талабларга риоя қилинишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ билан биргаликда “Ҳасанбой” маҳалласида уйлар ҳолати ўрганилиб, қурилишда шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиниши, бинонинг мустаҳкамлигига таъсир этувчи қўшимча қаватлар қурилишини олдини олиш ва бундай ҳолатларга чора кўриш, нуқсонлар аниқланган уйларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари бўйича “Ўзбек ботирлари халқаро гран при-2” мусобақаси ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов раҳбарлигида Сирдарё вилояти прокуратурасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Президентнинг ПҚ-12-сон қарори ижроси юзасидан аҳоли бандлигини таъминлаш режаси ижроси, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқадан унумли фойдаланиш кўрсаткичлари танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда иштирок этган банк муассасалари масъулларига ҳудудларга лойиҳалар учун ажратилаётган кредит маблағларининг етарли эмаслиги, микролойиҳалар сонини ошириш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, камбағал оилалар билан ижтимоий шартномалар тузиш, бириктирилган оилалар билан индивидуал ишлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро Ф.А. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрининг "Юксалиш" маҳалласи ҳудудидаги нотурар бинода автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 381,1 млн. сўмлик 142 минг кВт.соат электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига кўра, сув таъминотидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувда бўлган мазкур тоифадаги 1 702 та 4,3 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1 358 та 1,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар тамомланиб, 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи “BUXORO SUV TA’MINOTI” АЖ фойдасига Бухоро шаҳрида яшовчи қарздор Р.Вохидовдан 22,7 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook