Bosh prokuratura
37.6K subscribers
54.8K photos
6.77K videos
13.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 июнь куни 324 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 462 та ҳолатда 1,7 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 2 таси алмаштирилди ва 257 таси таъмирланди, 3 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 5 446 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 4 000 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 8 та янги трансформатор ўрнатилди, 188 км. тармоқ, 217 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 10 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 19 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида Шаҳрихон тумани "Баркамол авлод" маҳалласида содир этилган оилавий (маиший) зўравонлик жиноятининг танқидий муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнида, маҳалла еттилиги, нуронийлар, махалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги танқид қилинди ва маҳаллада бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш имкони борлиги таъкидланиб, зарур тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибер жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятини янада оширишга чақирди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида пробация ҳисобида турувчи шахслар билан амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокуратура, Кинематография Агентлиги ва "FAN ENTERTAINTMENT CINEMA" МЧЖ билан ҳамкорликда суратга олинган "Адолат" номли фильмини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=9-2AAIV3oq0

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Хоразм вилояти Халқ депутатлари ва Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг вилоятда коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган "йўл  харита" ижроси бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи юзасидан танқидий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва маиший коррупцияга барҳам бериш юзасидан ижтимоий соҳа объектларида аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Хусусан, вилоят Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига соҳада коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш топширилди.

Шунингдек, барча масъулларга “Йўл харита” ижроси юзасидан ишларни жадаллаштириш, белгиланган чора-тадбирларни ўз муддатида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt