Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими томонидан Самарқанд вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан амалга оширилган ишларни ўрганиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура ишчи гуруҳи ташаббуси билан вилоятда 4 та алоҳида ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда юқорида қайд этилган масалалар ижроси аҳволини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш шунингдек, коррупцияни олдини олиш юзасидан “йўл харита”си ижросини идора ва ташкилотларда ўрганиш ишларини ташкил этиш юзасидан бир қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги "Sh.О.S" МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шрҳобчасига етказиб берилаётган газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатишлари оқибатида жами 331,7 минг куб. метр бўлган 597,1 млн. сўмлик табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 июнь куни 324 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 462 та ҳолатда 1,7 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 2 таси алмаштирилди ва 257 таси таъмирланди, 3 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 5 446 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 4 000 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 8 та янги трансформатор ўрнатилди, 188 км. тармоқ, 217 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 10 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 19 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида Шаҳрихон тумани "Баркамол авлод" маҳалласида содир этилган оилавий (маиший) зўравонлик жиноятининг танқидий муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнида, маҳалла еттилиги, нуронийлар, махалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги танқид қилинди ва маҳаллада бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш имкони борлиги таъкидланиб, зарур тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибер жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятини янада оширишга чақирди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида пробация ҳисобида турувчи шахслар билан амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt