Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.53K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан кўп қаватли уйларни қуришда зилзилабардошлик ва сейсмик талабларга риоя қилинишини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан Сирдарё вилояти прокуратурасида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, мазкур йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятида ҳарбий тузилмалардаги ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ИИВ Қоровул қўшинлари тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирига қарашли ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

Аснода бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ишларнинг шартномадаги муддатда бажарилиши, тегишли қонунчилик  талаблари, шу жумладан, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, қурилиш жараёнида энергия тежамкорлигини таъминлаш, энергоресурслардан мақсадли ва унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook