Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.53K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида инвестиция дастури ижроси асосий эътибор инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратган ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонаси биносида жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти билан танишилди.

Қайд этиш жоизки, йил якунига қадар туманда 9 та лойиҳа доирасида 164 млн. доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ўтган 4 ойда 46,3 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланган.

Ўтказилган тадбирда жорий йилнинг ўзида 11 та истиқболли лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 336 млн. доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш имконияти атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада кутилаётган натижаларга эришиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда “East can solutions” МЧЖ хусусий корхонасининг “алюмин қутилар ишлаб чиқариш” ҳамда “Angeleys food” МЧЖнинг “логистика хизматини ташкил этиш” лойиҳалари билан жойида танишилди.

Лойиҳа ташаббускорларининг юқори кучланишли электр энергияси билан таъминлаш ҳамда технологик ускуналарни ишга туширишда малакали мутахассисларни жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатларини ҳал қилиш бўйича мутасадди идора раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан жорий йилнинг 10-11 май кунлари Бухоро туманида жойлашган спорт мажмуасида спортнинг дзюдо тури бўйича 2010-2011 (2012) йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Собир Қурбонов хотирасига бағишлаб III-Халқаро мусобақаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда республиканинг барча ҳудудларидан 202 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа совриндорларига медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Когон шаҳар, Қоровулбозор ва Когон туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний ҳолатларни фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Қоровулбозор туманидаги “Бухоро агрокластер чорва” МЧЖда 600 кВт ва Когон туманидаги “Кнауф гипс бухара” МЧЖда 2 мВт қуёш панели ўрнатиш ишлари, Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида табиий газни етказиб бериш аҳволи ҳамда Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси махсус саноат парки билан танишиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook