Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ўрганишлар олиб борилди.

Жараёнда ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилиб, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ишларнинг шартномадаги муддатда бажарилиши, тегишли қонунчилик талаблари, шу жумладан, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ шароитлари, шахсий таркиб ва техникалар шайлиги, энергия тежамкорлигини таъминлаш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаларига ва фаолиятга доир бошқа масалаларга алоҳида урғу берилди.

Ҳарбий хизматчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари ходимлари ўртасида спорт турлари бўйича мусобоқа ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 32 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 5 нафар шахсга ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида йўл қурилишига оид давлат дастурларининг ижроси ўрганилди.

Хусусан, Норин дарёси устидан ўтадиган умумий узунлиги 481,5 метр бўлган кўприк қурилиши, шунингдек, “Наманган эркин иқтисодий зонаси” ҳудудидаги автомобиль йўллари ва Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ибрат” саноат зонасидаги 3,7 км. узунликдаги ҳамда Чуст туманидаги “Сабзазор” саноат зонасидаги 20,2 км. масофада қурилаётган йўлларнинг смета-лойиҳалари кўриб чиқилди.

Сўнгра, “Ташаббусли бюджет” дастурининг 2025 йилнинг биринчи мавсумида энг кўп овоз тўплаган ҳудудлардан бири - Тўрақўрғон туманидаги “Шохидон” маҳалласида 4,4 км. узунликдаги ички кўчада амалга оширилаётган асфальтлаш ишлари ҳам ўрганилди. Ишчи гуруҳ маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифлари эшитилди.

Бундан ташқари, Чуст туманидаги “Қурнос-Ғова” умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлининг қурилиши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари билан яқиндан танишилди.

Якунида, барча объектларда қурилиш ишлари сифати, ҳаракат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш зарурлиги таъкидланиб, мутасадди ташкилотларга аниқ тавсия ва тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида Сирдарё вилоятида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Китоб давлат ўрмон хўжалиги томонидан "Тошкент – Самарқанд” темир йўлининг Сирдарё вилоятидан кесиб ўтувчи 3470 - 3479 км қисмида ташкил этилган дарахтзорлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, Сирдарё тумани Бахт шаҳри ҳудудидаги “Яшил жамоат парки” билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов раҳбарлигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларининг аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Мирзаобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул  ўтказилди.

Сайёр қабулда 48 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, уларнинг 19 нафари бевосита вилоят прокурорининг қабулида бўлди.

Мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 14 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook