Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида Чирчиқ шаҳрида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан Қарорда белгиланган вазифалар ижроси бўйича йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, шаҳарда криминоген вазият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган нотинч оилалардаги салбий вазиятни ўрганиш, “қизил тоифа”даги маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган фуқароларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ва йўналтириш, муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар муаммолари билан ишлаш тадбирлари етарли самара бермаётганлиги таъкидланди.

“Намунавий хавфсиз кўча”, “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш тадбирлари доирасида видеокузатув ва PTZ-камералари, юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералари, кўп қаватли уйларга замонавий домофон комплекслари ўрнатиш, ҳамда “ташвиш тугмалари” ўрнатилиши боғлиқ ишларни сифатли ва қисқа муддатда бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида қайд қилинган кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларнинг тушунтиришлари ва ҳисоботлари тингланди ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 14 май куни 337 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 516 та ҳолатда 7,2 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 8 таси алмаштирилди ва 293 таси таъмирланди, 2 392 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 3 702 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 100 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 13 та янги трансформатор ўрнатилди, 201 км. тармоқ, 252 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 16 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 10 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 4 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва тежамкорлик борасидаги ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан Шофиркон тумани "Қалмакон" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Шофиркон тумани прокуратурасида ташкил қилинган штаб фаолияти ҳамда криминоген вазияти оғир ва қизил тоифадаги “Қалмақон”  маҳалласи фаолияти ўрганилиб, масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook