Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов бошчилигида Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов иштирокида вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва аҳолини турмуш тарзини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, “Buyuk ipak yo'li - Zomin Maxsus sanoat zonasi” технопаркида амалга оширилаётган умумий қиймати 370 млн. долларлик 8 та инвестиция лойиҳалари ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш орқали 1 165 та янги иш ўринларини яратиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу каби, Зомин туманидаги “Ermak plus” МЧЖнинг “мевани қайта ишлаш”, Жиззах шаҳридаги “Euroasia Gilamlari" МЧЖнинг “гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш” ҳамда Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Дўстлик” маҳалласида амалга оширилаётган “очиқ майдонлар ташкил этиш” лойиҳалари билан жойида танишилди.
Ўрганишларда тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 16 та муаммоли масалалар аниқланиб, уларнинг 5 таси жойида бартараф этилиши таъминланди, қолган муаммоларни ҳал этиш борасида масъуллари ва муддатлари аниқ кўрсатилган назорат режаси ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, “Жиззах таъмирлаш коммунал сервис" МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг фаолияти билан бевосита танишилиб, компания раҳбарларига 56 та кўп қаватли уйларга коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда бошқа масъул идора раҳбарларига компаниянинг дебитор қарздорлигини ундиришда ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида яшил энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида кўргазмали-амалий семинар ўтказилди.
Унда 300 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар қатнашиб, уларга профессор-олимлар ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан йўқотишларни олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасидаги имтиёз ва афзалликлари, ресурсларни талон-торож қилган истеъмолчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари тўғрисида батафсил тақдимот ва маърузалар қилинди.
Шунингдек, 20 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қуёш панеллари, гелиоколлектор, замонавий ёндиргич ва қозонлар, реактив компенсатор ва бошқа энерготежамкор ускуналарнинг кўргазмалари ташкил этилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.