Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.4K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма бошлиқлари, вилоят прокурорларининг биринчи ўринбосарлари, тегишли таркибий тармоқ ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг қуйи тизимлари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича “Андижон тажрибаси” асосида барча ҳудудлар томонидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилганлиги, коррупциянинг олдини олиш, айниқса, маиший коррупцияга барҳам бериш, ҳудудларда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳит яратиш мақсадида янги механизмларни йўлга қўйиш юзасидан тузилган Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳларининг вазифалари бирма бир таъкидлаб ўтилди.

Жумладан, ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳар ҳафтада бевосита битта ҳудудга чиққан ҳолда коррупция хавф-хатари юқори бўлган объектларда коррупциявий омилларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.

Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи аъзоларига ҳудудларда амалга оширилган вазифалар ижросини сифатли ташкил этишни назорат қилиш ва ҳар ҳафта жойига чиққан ҳолда бажарилган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказиб бориш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тайёрлаш белгилаб олинди.

Йиғилишда барча ҳудудларга ишлаб чиқилган “йўл хариталари” бўйича белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида сифатли бажариш ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди.

Тадбир сўнггида, вилоят прокурорларининг биринчи ўринбосарлари, ишчи гуруҳ аъзоларининг тушунтириш ва ахборотлари эшитилиб, улар томонидан келгусидаги фаолиятида ҳудудларда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф қилишда самарадорликка эришилмаган тақдирда қатъий чоралар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Топшириқ ижроси юзасидан тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мерос хавф остида ...

Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширишда бир қатор ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди.

Хусусан,

Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V – VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд;
“Санчтепа”
ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд;
Паркент
туманида “Қоравултепа” ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
Пискент
туманида “Мингтепа” (мил. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 млрд;
Оҳангарон
туманида “Думгалактепа” (V - VI асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд;
Юқоричирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V - VII асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб 1,3 млрд;
Ўртачирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 млрд;
Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III - VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб 1,2 млрд. сўм зарар етказилган.

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берганимиздек, Бош прокурорнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон Қарори ижроси ҳамда жойларда энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Термиз шаҳар сувоқова" МЧЖга қарашли ер ости сувини қайта ишлаш иншооти ҳудудидаги бўш турган 22,3 гектар ер майдонининг 10 гектарига 6 та олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланаётган электр энергиясини қоплаш мақсадида ўрнатилаётган 5,5МВт қуёш панеллар ўрнатиш жараёни, Термиз шаҳар "Боғишамол" МФЙда "Шовот" тажрибаси асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи, Қумқўрғон туманида жойлашган "Қумтекс" кластерига ўрнатилган қуёш панеллар ҳамда Термиз подстанцияси иш жараёни билан танишилди.

Шу ерда, мазкур “маҳалла еттилиги” билан бўлиб ўтган суҳбат давомида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва тежамкор қурилмалардан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини жадаллаштириш лозимлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига қуёш панели ўрнатиш ишлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook