Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизоми юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.
Хусусан, йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган йўл харита ижроси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Президентнинг ПҚ-1-сон ҳамда ПҚ-111-сон қарорлари ижроси аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизомига алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан иш юритувдаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган 4 ойда жами 202 нафар, шу жумладан апрель ойида 49 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган, шунингдек, ўтган давр мобайнида 175 нафар қидирувда бўлган қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирув тадбирлари натижасида топилган шахсларнинг 108 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 42 нафар фуқаролардан 259 млн. сўм алимент қарздорлиги ундирилди.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 41 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.
Мисол учун, суд қарорига асосан 3 нафар фарзандига алимент тўламаган С.Хушвақтов 13.05.2025 йилда ўтказилган "тонг" тадбирида топилиб, ҳозирда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 5 таси алмаштирилди ва 360 таси таъмирланди, 1 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 982 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 238 км. тармоқ, 169 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 20 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 5 таси алмаштирилди ва 360 таси таъмирланди, 1 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 982 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 238 км. тармоқ, 169 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 20 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратуранинг прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш, суриштирувчи ва терговчиларнинг назарий-амалий билим ва кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи бевосита Сирдарё вилоят прокуратураси органларида ўрганилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Мирзаобод туманларида бўлиб, терговчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов сифати ҳамда жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларининг олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, тергов сифатини янада ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилиш сабаб ва омилларини тезкорлик билан аниқлаш ҳамда бартараф қилиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.