Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Қарор ҳамда “Коррупциядан ҳоли ҳудуд” бўйича берилган топшириқлар ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Қарор ижроси бўйича қилинаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар киритилиб борилаётган тизимдаги маълумотлар таҳлили ва “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот дастуридаги статистик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган вазифалар ижросига лозим даражада эътибор қаратилмаётганлиги каби салбий ҳолатлар вилоят, туман (шаҳар) ташкилотлари кесимида аниқ кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш давомида мазкур йўналишдаги назорат ва ижро фаолиятини сусайтириб юборган мутасадди идора раҳбар ва ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилди, келгусида ҳам талаб қаттиқ бўлиши, камчиликка йўл қўйганларга нисбатан кескин чоралар кўриб борилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятидаги йўл ва транспорт инфратузилмасига оид лойиҳалар ўрганилди.
Жумладан, Хонобод шаҳридаги M41 “Бишкек–Душанбе–Термиз” трассасининг 585,2 км. қисмида жойлашган “Кесканёр” кўпригидаги реконструкция ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, Андижон туманидаги D132 “Андижон ҳалқа йўли”нинг 20–29 км. қисмини тўрт тасмали йўлга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, Асакa туманида “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар юзасидан маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Андижон шаҳрида темир йўл устидаги йўл ўтказгичдаги қурилиш ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Якунида масъулларга маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳаларни сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жумладан, Хонобод шаҳридаги M41 “Бишкек–Душанбе–Термиз” трассасининг 585,2 км. қисмида жойлашган “Кесканёр” кўпригидаги реконструкция ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, Андижон туманидаги D132 “Андижон ҳалқа йўли”нинг 20–29 км. қисмини тўрт тасмали йўлга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, Асакa туманида “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар юзасидан маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Андижон шаҳрида темир йўл устидаги йўл ўтказгичдаги қурилиш ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Якунида масъулларга маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳаларни сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов, Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев ва Президент Администрацияси масъул ходими томонидан Миробод туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан штаб йиғилиши ўтказилди.
Унда туман прокурори, ҳокими, ИИБ, солиқ, соҳага масъул бошқа ташкилот раҳбарлари ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда, Қарорда белгиланган вазифалар ижроси, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Унда туман прокурори, ҳокими, ИИБ, солиқ, соҳага масъул бошқа ташкилот раҳбарлари ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда, Қарорда белгиланган вазифалар ижроси, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
“Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг тегишли фармойиши қабул қилиниб, унга кўра, шаҳар прокуратураси органларида кўп йиллар давомида хизмат қилиб келаётган 41 нафар малакали ходимлар 74 нафар ёш мутахасисларга устоз этиб бириктирилган.
Бу борада амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида, шаҳар прокуратурасида ёш мутахассислар ва устозлар иштирокида малакa кенгашининг навбатдагимажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда шаҳар прокурори Э.Юлдашев устоз ва шогирдлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, устозлар томонидан ёш мутахассисларнинг касбий малакаси, билим ва кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, устозлар томонидан берилган маълумотлар асосида ёш мутахассисларда хизмат давомида юзага келаётган муаммолари, уларнинг ечимлари ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Малакa кенгаши мажлиси доирасида устоз ва шогирдлар ўртасида фикр алмашув, тажриба ўрганиш ҳамда касбий ривожланишнинг самарали йўналишлари белгилаб олинди.
Якунида шаҳар прокурори ҳар бир ёш ходимдан фаоллик, интизом, доимий равишда билим олиш ва ривожланишни талаб этишини, устоз ва мураббийлик тизими эса бу борада муҳим ўрин тутишини таъкидлади.