Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Х.Адилов бошчилигида Президентнинг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман штабига бириктирилган корхона ва мутасадди ташкилотлар масъулларининг ҳисоботи эшитилиб, қарор ижросини сифатли таъминлаш ҳақида топшириқлар берилди.

Сўнгра, тумандаги “Кашкар“ маҳалласидаги трансфарматор бориб ўрганилди. Шунингдек, туманда жойлашган “Эделвейс” МЧЖ ўрганилиб, 2024 йилда электр энергияси истеъмоли 4 млн. 904 минг кВт/с ёки 4 млярд 475 млн сўмни ташкил этган. Ҳозирги кунда 320 кВт куёш панеллари ҳамда реактив энергиясини компенсация қилувчи батареялар ўрнатилди. Натижада 2025 йилда жамиятни электр энергияси истемолини 30 % ёки 1 млн. 471 минг кВт/с электр энергияси иқтисод қилинган.

Бундан ташқари, ушбу маҳаллада жойлашган 220/110 Кв ли янги қурилган "Сарой" нимстанция ўрганилди ва ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура органлари томонидан Жиззах вилоятида қурилиш соҳасида қонунчилик назорати ўрнатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш чора-тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов ҳамда вилоят ҳокими Ш.Абдураззақов раҳбарлигида вилоят прокуратурасида йиғилиш ўтказилди.

Муҳокама жараёнида маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳлари ишини тўғри ташкил этиш ва уларнинг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, газ балансини шакллантириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ҳамда тежамкор фойдаланиш, иқтисод режасини ойма-ой бажарилиши аҳволи бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил этилди.

Йиғилиш сўнггида муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 783 млрд. сўмлик 47 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 18 мингдан ортиқ 407 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 161 та 5 млрд. сўмлик мол-мулклар хусусан, 59 та кўчмас мулк, 42 та қишлоқ хўжалиги техникалари, 51 та автотранспорт воситалари ҳамда 9 та бошқа турдаги мулклар хатловга олиниб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан аҳоли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳар прокуратураси органлари тизимида хизмат қилувчи барча ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, югуриш ва мини футбол турлари бўйича “Тошкент шаҳар прокурори кубоги-2025” мусобақалари ўтказилди.

Хусусан, шаҳар прокуратураси ходимлари ўртасида 24 апрель - 8 май кунлари спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа олий тоифали ҳакамлар томонидан бошқариб борилди. 

Тадбир якунида шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 май куни 310 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 521 та ҳолатда 3,1 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 14 таси алмаштирилди ва 454 таси таъмирланди, 2 814 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 545 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 6 та янги трансформатор ўрнатилди, 242 км. тармоқ, 223 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 18 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 16 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook