Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Андижон вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматни ўташ шароитлари, тиббий таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи, шахсий таркиб ва техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир масалалар ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлигини таъминлаш, бюджет маблағларини иқтисод қилиш, шунингдек, ҳарбийлар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, ёшларни ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва улар орасида китобхонликни ва спортни кенг оммалаштириш, шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг, жумладан коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аснода ёш аскарлар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар
ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ўрганилди.

Хусусан, “Кўхна турон сув қурилиш" МЧЖнинг Гулистон шаҳаридаги халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган аҳолини 24 соат узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳаси билан танишилди.

Лойиҳа қиймати 41 млрд. сўм бўлиб, бугунги кунга қадар 11 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат ўрнатиш юзасидан ҳудуд прокурорларига топшириқ берилди.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида 31 мингта аҳоли хонадонларининг тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилади.

Шунингдек, “Истиқлол коммунал таъмир хизмати" МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг фаолияти билан танишилди.

Бугунги кунда компания томонидан 90 та кўп қаватли уйларга коммунал хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Ҳудуд масъулларига компанияга дебитор қарздорликларни ундиришда ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокуратураси томонидан "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тантанали тадбир маросими ўтказилди.

Унда прокуратура, департамент ва бюро органларининг ходимлари, фахрийлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.

Байрамона дастурхон атрофида уч авлод вакиллари иштирок этган тадбирда жамоа  томонидан юрт ва халқ манфаати йўлида ҳаётини бағишлаган марҳум прокуратура ходимлари ҳурмат билан ёд этилди.

Вилоят прокурори ва вилоят ҳокими томонидан фахрийлар ҳамда ходимлар табрикланиб, эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ушбу сана муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасига замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган янги бино фойдаланишга топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизоми юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, суриштирув ва тергови тўхтатилган жиноят ишларини фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини олиб боришда, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизомига алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида уч авлод учрашуви ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генеральный прокурор навестил ветерана Второй мировой войны

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook