This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга жами 55 212 та 18,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 8,2 млрд. сўмлик 24 864 та ижро ҳужжатлари тамомланган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида тўлаб қўйиш қатъий белгиланган.
Агар ана шу давр мобайнида белгиланган жарима тўланмаса, тўпланган ҳужжатлар бюрога юборилади.
Бюро органларига келиб тушган ҳар бир ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилиниб, давлат ижрочиси томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Расмий баёнот
Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қурoлли Кучлaр тизимидаги вазирлик ва идораларнинг 2023 йилнинг 6 ойида қонунийлик, ҳуқуқ-тaртибoт aҳвoли, ҳуқуқбузaрликларнинг олдини олиш вa ҳарбий интизoмни мустaҳкaмлaш борасидаги фаолияти юзасидан мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Холбоев олиб борди.
Унда ҳарбий прокуратура ходимлари, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликлари вакиллари ҳамда масъул офицерлари иштирок этди.
Муҳокамаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар натижалари сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида шакллантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ тавсиялар билдирилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Холбоев олиб борди.
Унда ҳарбий прокуратура ходимлари, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликлари вакиллари ҳамда масъул офицерлари иштирок этди.
Муҳокамаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар натижалари сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида шакллантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ тавсиялар билдирилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 41 632 та ижро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, шундан 6 882 таси тамомланиб, вояга етмаганлар фойдасига 146,5 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 1 741 та оилалар яраштирилган.
Ўтказилган меҳнат ярмаркалар натижасида жами 3 454 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 616 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 56 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 353,5 млн. сўм зарарлар қоплаб берилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 1 741 та оилалар яраштирилган.
Ўтказилган меҳнат ярмаркалар натижасида жами 3 454 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 616 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 56 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 353,5 млн. сўм зарарлар қоплаб берилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёшларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшлар билан ишлашнинг янги тизими яратилди.
Фарғона вилоятида 1 млн. нафардан ортиқ ёшлар истиқомат қилади, вилоятдаги 1 062 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар баланси” асосида 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар таҳлил қилиниб, 3 та тоифага ажратиб олинган.
Алоҳида эътибор талаб этувчи “қизил” тоифадаги ёшлар сони 26 422 нафарни ташкил этади.
Ушбу тизим бўйича вилоят прокуратураси масъуллари ва туман (шаҳар) прокурорларига ёшлар бириктирилган.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ёшларга 1 100 та ҳолатда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бунда ҳар бир ёш билан учрашиб, уларнинг муаммолари мунтазам ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурор раҳбарлигида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланди ва уларнинг 8 нафарига жойида амалий ёрдам берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.