Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод тумани 2-секторидаги маҳаллаларда ислоҳотлар самараси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ҳарбий хотин-қизлар учун белгиланган комплекс тадбирларнинг Тошкент шаҳридаги қисми якунланди.

Тўрт кун давом этган тадбирларда пойтахтимиздаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл-ҳарбийлар иштирок этди.

Дастлаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунчилик моҳияти юзасидан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, Республика Ҳарбий прокуратураси раҳбарияти томонидан шахсий қабуллар ташкил этилди.

Тадбир доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик, шу жумладан, аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида махсус текширувлар ўтказилди. Тиббий кўрикларда 500 га яқин ҳарбий хотин-қизлар қатнашди.

Жараён маданий-маърифий тадбирларга уланиб кетди. Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ва бошқа диққатга сазовор масканларга ташрифлар уюштирилди.

Самимий суҳбатлар ва концерт дастурлари барчага байрамона кайфият бағишлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 96 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 31 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 65 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook