Бош прокуратура томонидан Сурхондарё вилояти Узун туманида каврак ўсимлиги кесиб ташланлиги ҳолати ўрганилди.
Маълумки, Президентнинг 18.02.2023 йилдаги "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-24-сон Фармонида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида ушбу ўсимликдан фойдаланишга уч йил муддатга мораторий эълон қилинган.
Шунга қарамасдан, вилоятнинг Боботоғ тизмаси ҳудудида фаолият юритувчи “У.О.М.А.” МЧЖ қўшма корхонасига бириктирилган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги ўсимлигининг 2 421 таси картонлаш орқали димланган ва 81 таси эса ширасини олиш мақсадида кесилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамиятнинг масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бухоро вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида фуқаро Х.Т. Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 1,5 гектар боғдорчилик йўналишидаги ер майдонини 42 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ерга оид тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тадбир жараёнида фуқаро Х.Т. Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 1,5 гектар боғдорчилик йўналишидаги ер майдонини 42 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ерга оид тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 73 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 16 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 57 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамасдан, айрим шахслар томонидан дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, нобуд қилиш ҳолатлари жуда тез-тез учрамоқда.
Хусусан, 2023 йилнинг 6 ойида мамлакатимизда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ жами 3,6 млрд. сўмлик 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 7 та жиноят иши ва 2 055 та маъмурий ишлар қўзғатилиб, 1,7 млрд. сўмлик зарар ундирилган.
Мазкур ҳолатларни олдини олиш мақсадида Бош прокуратура томонидан видеоролик тайёрланди.

Муқаддам Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон давлат хореография академиясида ўрганиш ўтказилиб бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги хабар қилинган эди.
Ўрганиш натижаси Бош прокуратуранинг Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори Ж.Даминов, Маданият ва туризм вазири биринчи ўринбосари Б.Ахмедов, Академия барча ходимлари, шунингдек, вазирлик тизимига кирувчи барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилиниб, масъул шахсларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, йиғилишда ўқишга қабул қилиш жараёнлари, талабаларга таълим олиш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътиборни кучайтириш ҳамда ходимлар ўртасида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўрганиш натижаси Бош прокуратуранинг Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори Ж.Даминов, Маданият ва туризм вазири биринчи ўринбосари Б.Ахмедов, Академия барча ходимлари, шунингдек, вазирлик тизимига кирувчи барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилиниб, масъул шахсларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, йиғилишда ўқишга қабул қилиш жараёнлари, талабаларга таълим олиш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътиборни кучайтириш ҳамда ходимлар ўртасида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокуратураси ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Ўтган даврда ўтказилган тадбирлар натижаси бўйича мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 30 мингга яқин 29 жисмоний ва 5 мингдан ортиқ юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 2 483 та ноқонуний ҳужжатлар қонунга мослаштирилди.
Қўпол қонунбузилишлар юзасидан 350 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори қарийб 72,5 млрд. сўмга етди.
Ҳайъат йиғилишида департамент ҳамда бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.