Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида броконерлар томонидан Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган она бола жайронлар отиб ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Юртимизнинг Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳалари ҳудудида яшайдиган, Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳозирда қисқариб бораётган жайронни овлаш, тутқунликда сақлаш тақиқланган бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг 11 июль куни жайронлар броконерлар томонидан вахшийларча отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув натижаси юзасидан қўшимча маълум қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган тумани 2-секторида ёшлар билан ишлаш самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида болажонларнинг ёзги таътили мароқли ўтмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 12 июль куни АОКАда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Беҳзод Муталлиев иштирокида "Давлат дастурлари ижросида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича қилинган ишлар" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Дастур ижросида вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган 436 нафар масъул интизомий ва 1245 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Беҳзод Муталлиев маълум қилди.

😎 Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 215 та жиноят иши қўзғатилди, 5103 нафар фуқаро ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

🔎 Шунингдек, объектлардаги қурилиш ишлари сифати ва иш ҳажмларини тўлиқ бажарилиши ўрганилиб, 1856 та ҳолатда 32,8 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 775 та ҳолатда 37,4 млрд. сўмлик ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланди.

😎 Шундан, 1444 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 19,9 млрд. сўмлик ҳамда 616 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 16,6 млрд. сўмлик ишлар бартараф эттирилди.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида суд қарорлари ижроси таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Андижон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 41 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди

Мурожаатларнинг 26 таси жойида ечимини топди, 7 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 8 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида атроф-муҳит муҳофазасига оид семинар бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Халқ билан мулоқот, инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш, уларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш ва тезкор ҳал қилиш, пировардида одамларни рози қилиш бугун давлат органлари ва мансабдор шахсларининг кундалик вазифаси саналади.

Бу борада ҳарбий прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳам изчил давом этмоқда.

Хусусан, Қарши ва Урганч ҳарбий прокурорлари томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар хизматчилари, пенсионерлар ҳамда фуқаролар иштирокида навбатдаги оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Уларда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, сиҳатгоҳларга йўлланма олиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда субсидиялар ажратиш, имтиёзли кредит олиш каби ва бошқа масалаларда жами 31 та мурожаат тингланди.

Қабулда 8 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 16 та мурожаат назоратга олинган ҳолда ваколатли ташкилотларга юборилди,

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирларда 100 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар топилган.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 56 нафар қарздор фуқаролар алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалари ҳал этилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 103 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 52 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 51 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook