Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 5-8 июль кунлари Корея Республикасининг Корея-Ўзбекистон тадбиркорлар ассоциацияси делегацияси вакиллари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация вакиллари билан Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувлар жараёнида чиқиндиларни йиғиб олиш, қайта ишлаш ва улардан электр энергияси ишлаб чиқариш, бу борада илғор корейс тажрибасидан фойдаланиш каби масалалар бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

Учрашувларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, Энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов, Тошкент шаҳар, Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти ҳокимлари ва прокурорлари, шунингдек Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълонлар
#бакалавриат

“Тергов фаолияти” йўналишига ўқишга қабул қилиш бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) ўтказилишига 2 кун қолди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1593

Осталось 2 дня до проведения психологического отбора и письменного экзамена (диктанта) по направлению «Следственная деятельность»
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1593

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Олмазор тумани "Чилтўғон" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.  

Сайёр қабулда фуқаролардан 19 та мурожаат қабул қилинди, уларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 тасининг ижроси назоратга олинди ҳамда фуқароларга эсталик совғалари берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълонлар
#бакалавриат

“Тергов фаолияти” йўналишига ўқишга қабул қилиш бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) ўтказилишига 1 кун қолди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1594

Остался 1 день до проведения психологического отбора и письменного экзамена (диктанта) по направлению «Следственная деятельность»
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1594

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
​​Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, улар қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечимлар топиш, мурожаатларни қонуний кўриб чиқиш асосий вазифалардан бири.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бошқарма томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4 263 та мурожаат келиб тушган, шундан 3 839 таси кўриб чиқилган, хусусан, 2 069 та мурожаат қаноатлантирилган, 1 770 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 7 таси тегишлилиги бўйича мазмунан ҳал этиш учун бошқа ташкилот ва муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида, 1 842 нафар шахсларнинг ҳуқуқи тикланиб, 27,5 млрд. сўм маблағ ундирилди.

Мисол учун, фуқаро Ж.Якубовнинг иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқиш мобайнида "Пахтакор олтин бошоқлари" МЧЖдан 47,5 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Олмазор туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ҳамда болалар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Хусусан, тумандаги 12 ва 194-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларини умумий аҳволи, тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар,  ёритиш тизимларининг созлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари захираси яратилганлиги ўрганилди.

Шу билан бирга, мазкур муассасаларда режалаштирилган кўшимча 540 ўринли бино қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳа-смета хужжатлари билан танишилди.

Ўрганишда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро шаҳрида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев раҳбарлигида ўтказилган ушбу учрашувда, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, вилоят прокурори М.Истамов ва вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Мазкур йиғилишда тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммолар муҳокама этилиб, масъул вазирлик, идора, ташкилот ҳамда ҳокимликларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида броконерлар томонидан Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган она бола жайронлар отиб ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Юртимизнинг Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳалари ҳудудида яшайдиган, Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳозирда қисқариб бораётган жайронни овлаш, тутқунликда сақлаш тақиқланган бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг 11 июль куни жайронлар броконерлар томонидан вахшийларча отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув натижаси юзасидан қўшимча маълум қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган тумани 2-секторида ёшлар билан ишлаш самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида болажонларнинг ёзги таътили мароқли ўтмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 12 июль куни АОКАда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Беҳзод Муталлиев иштирокида "Давлат дастурлари ижросида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича қилинган ишлар" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Дастур ижросида вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган 436 нафар масъул интизомий ва 1245 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Беҳзод Муталлиев маълум қилди.

😎 Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 215 та жиноят иши қўзғатилди, 5103 нафар фуқаро ва тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

🔎 Шунингдек, объектлардаги қурилиш ишлари сифати ва иш ҳажмларини тўлиқ бажарилиши ўрганилиб, 1856 та ҳолатда 32,8 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 775 та ҳолатда 37,4 млрд. сўмлик ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланди.

😎 Шундан, 1444 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 19,9 млрд. сўмлик ҳамда 616 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 16,6 млрд. сўмлик ишлар бартараф эттирилди.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM