Bosh prokuratura
37.4K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 47,4 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, шундан электр энергияси учун 28,2 млрд. сўм ва газ таъминоти учун 19,2 млрд. сўм қарздорликни ташкил қилади.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,4 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ҳозирда электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли, суд ҳужжатларига асосан қарздорликка йўл қўйган юридик шахслар ҳам учраб турибди.

Мисол учун, давлат ижрочилари томонидан Қўқон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига қарздор "XON BRICK FIELD" МЧЖдан 305,3 млн. сўмлик коммунал қарздорлик ундирилди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи С.Алиев бошчилигида Андижон вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги маҳаллаларда биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора - тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар эвазига жойларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ўрганишларда маҳаллалардаги ичимлик суви объектлари, ички йўл, электр энергия, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш объектларида олиб борилаётган ишлар сифатига ҳамда молиялаштирилаётган маблағлар мақсадли сарфланишига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, аҳоли билан ўтказилган учрашувларда уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида тегишли чора - тадбирлар белгиланиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Комиссия раиси, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов вилоят прокуратурасида ташкил этилган Олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирларда эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, инвестиция дастурлари ижросини таъминлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби фаолияти билан танишди.

Вилоят штаби томонидан олий даражадаги келишувлар ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ишга туширилишига қадар жараёнларни назорат қилиб бориш, тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатда ўзлаштирилишини назоратга олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори ижроси юзасидан Учтепа туманида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан урганилди.

Шунингдек, туманда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилиб, унда 40 дан ортиқ фуқаролар билан учрашилди.

Учрашувда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 8 таси қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида ўрганиш учун юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook