Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ Қоровул қўшинлари ва Миллий гвардияси қўмондонликлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, фуқаролар иштирок этди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қаҳрамон Исроилов ва бошқа раҳбарлар томонидан мурожаатчиларнинг муаммолари тингланди.

Мурожаатчилар томонидан турли масалаларга оид жами 141 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 28 таси жойида ҳал қилиниб қаноатлантирилди, 29 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 84 таси кўриб чиқиш учун масъул ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Кармана туманида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари “Жалойир” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 24 та мурожаат қабул қилинди, мурожаатларнинг 6 таси электр таъминоти, 4 таси бандлик, 6 таси контракт тўлови, 1 таси кредит, 1 таси ичимлик суви, 1 таси моддий ёрдам ва 5 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилиб, 21 тасининг ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, фуқаро А.Бўронов тумандаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилотига қоровул вазифасига ва Д.Яхёева “Кармана гиёҳ” хусусий шифохонасига лаборант вазифасига ишга жойлаштирилди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори томонидан “Жалойир” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Маълумки, Президентнинг 24.05.2023 йилдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони билан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика, вилоят ва туман (шаҳар) штаблари ташкил этилган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратурасида вилоят хокими А.Махмудалиев, вилоят прокурори С.Иматов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Арапов раҳбарлигида вилоятда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, ушбу соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида танқидий мухокама қилинди.

Фармонда кўрсатилган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича масъулларнинг изоҳлари эшитилди.

Ҳудудларда ташкил этилган штаблар фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг, Сизни ҳам унутишмайди!

Қаердадир Сизга яқин бўлган инсонлар эътиборингизга муҳтож бўлиши мумкин.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook