Бош прокуратурада ташкил этилган Республика штабида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Навоий Уран” давлат корхонаси, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ ва “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ масъуллигидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Х.Тешабаев ҳамда Республика штаби аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда масъулларга соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш, ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бошқа вазирлик ва идоралар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзасидан Республика штабига маълумотларни тақдим этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қайд этилган масалалар юзасидан келгусидаги вазифалар ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Расмий баёнот
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги ҳудудда бир гуруҳ фуқаролар томонидан 9 туп соғлом ва 1 туп қувраган қайрағоч дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 774,6 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Булунғур тумани прокуратураси томонидан фуқаро С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Булунғур тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ Қоровул қўшинлари ва Миллий гвардияси қўмондонликлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, фуқаролар иштирок этди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қаҳрамон Исроилов ва бошқа раҳбарлар томонидан мурожаатчиларнинг муаммолари тингланди.
Мурожаатчилар томонидан турли масалаларга оид жами 141 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 28 таси жойида ҳал қилиниб қаноатлантирилди, 29 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 84 таси кўриб чиқиш учун масъул ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Унда Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, фуқаролар иштирок этди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қаҳрамон Исроилов ва бошқа раҳбарлар томонидан мурожаатчиларнинг муаммолари тингланди.
Мурожаатчилар томонидан турли масалаларга оид жами 141 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 28 таси жойида ҳал қилиниб қаноатлантирилди, 29 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 84 таси кўриб чиқиш учун масъул ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Кармана туманида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари “Жалойир” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда фуқаролардан 24 та мурожаат қабул қилинди, мурожаатларнинг 6 таси электр таъминоти, 4 таси бандлик, 6 таси контракт тўлови, 1 таси кредит, 1 таси ичимлик суви, 1 таси моддий ёрдам ва 5 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилиб, 21 тасининг ижроси назоратга олинди.
Мисол учун, фуқаро А.Бўронов тумандаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилотига қоровул вазифасига ва Д.Яхёева “Кармана гиёҳ” хусусий шифохонасига лаборант вазифасига ишга жойлаштирилди.
Қабулдан сўнг, вилоят прокурори томонидан “Жалойир” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.