Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат ва экспорт кўрсаткичларини бажарилиши аҳволи ўрганилмоқда.
Хусусан, бугун Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Н.Холмуродов ҳамда Ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги “PETRAWOOL”, “UZBEKISTAN HYDROGEN PEROXIDE”, “ZARAFSHON INDUSTRIAL TECHNOLOGY” ва “TIONHE” корхоналари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишларда, лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишга тушириш жараёнини тезлаштириш, аниқланган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасадди идораларга кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Regional Dialogue
Bugun, NNT "Mintaqaviy Muloqot" O’zbekiston Respublikasi Bosh Prokuraturasi va Advokatlar Palatasi bilan hamkorlikda #SahnalashtirilganSudProtsessi treningini boshladi. "Mintaqaviy Muloqot" Oʻzbekistondagi filiali rahbari Petra Gorjup xonim, Bosh Prokuratura professori Dilzoda Dovudova xonim va Palata raisi o'rinbosari janob Davron Saidov ishtirokchilarga omad tilagan holda, yosh prokuror va advokatlar malakasini oshirish huquqiy jarayonlar samarali oʻtkazilishi va sud tizimi tortishuvchanligi uchun muhimligini taʼkidladilar. Gorjup xonim Bosh Prokuratura va Palata vakillariga yaqindan hamkorlik va O'zbekiston #QonunUstuvorligi, #HuquqiyIslohotlar va #TortishuvchanTizimga sodiqligi uchun minnatdorchilik bildirdi. “O‘zbekiston o‘zining huquqiy tizimini yanada tortishuvchanlikka olib keladigan o‘zgarishlarni qabul qilish jarayonida va umid qilamizki, bu dastur ishtirokchilarni sud jarayonida guvohlarni so‘roq qilish bo‘yicha samarali ko‘nikmalar bilan ta’minlaydi”. - dedi Gorjup xonim trening ochilishida.
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раислигида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Республика ва ҳудудий штаблар аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ - 408 - сон, 30.12.2022 йилдаги “2023 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ - 465 - сон қарорларига мувофиқ давлат дастурларига ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ушбу жараёнларда коррупция ва талон - торож ҳолатларга йўл қўймаслик борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Жорий йилги давлат дастурлари доирасида қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб бориладиган 10 мингдан ортиқ объектларга бюджетдан 20 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Йиғилишда масъуллар томонидан етарлича чоралар кўрилмаганлиги оқибатида давлат дастурлари ижросида, айниқса объектларнинг лойиҳа - смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва маблағларни ўзлаштиришда бир қатор камчилик ва қолоқликлар келиб чиқаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Айрим объектларда қурилиш жараёни тасдиқланган ишчи лойиҳа асосида амалга оширилмаганлиги, объектнинг техник ва муаллифлик назорати йўлга қўйилмаганлиги, ҳисоботларга бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилган.
Бундан ташқари, зарурий тадбирлар амалга оширилмаганлиги сабабли маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора - тадбирларни тўғри ва сифатли бажарилиши юзасидан асосий йўналишлар белгилаб олинди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар ва муаммоларни ҳал этиш юзасида қарор қабул қилиниб, ижроси назоратда олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонлиги билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Кучлар тизимининг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақага чиққан фуқаролар ҳамда ёшлар қатнашди.
Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони ўринбосари М.Миркомилов, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган қабулда, мурожаатчилар томонидан хизмат жойини ўзгартириш, ҳарбий гувоҳнома олиш, ҳарбий унвон олиш, имтиёзли гувоҳнома берилиши, ишга тиклаш, сафарбарлик чақируви хизмати учун пул бадаллари тўланиши, нафақага чиқиш масалаларида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Қабулда келиб тушган 128 та мурожаатдан, 63 таси ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилди 15 тасига тушунтириш берилди, 50 таси тегишлилигига кўра юборилиб, ижроси назоратга олинди