Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.2K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов бошчилигида Президентнинг 10.12.2021 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги"ги ПҚ-43-сон қарори ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят штаби аъзолари ҳамда барча масъул ташкилот ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоятда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларини сифатли топширилиши, ажратилган бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши, айниқса аҳолини турмуш даражасини яхшилашга қаратилган объектларни ўз вақтида сифатди бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қарши шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Унда шаҳарда жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва ёшлар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда субсидиялар ажратилиши ва имтиёзли кредит олиш масаласида жами 21 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 11 та мурожаат бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар, юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Қабул доирасида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада вилоятдаги 30 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Бундан ташқари, тадбирга жалб қилинган Қарши ҳарбий госпиталининг малакали мутахассислари иштирокчилар орасидан соғлиги бўйича шикояти бўлганларга тиббий маслаҳатлар бериб, бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов ва Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Умрбек Мадрахимов бошчилигида Янгибозор туманида ёшлар билан "Беш ташаббус" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, тумандаги истироҳат боғида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишлари учун спорт мусобақалари, тасвирий санъат ва бошқа турли хил тўгараклар ташкил қилинган.

Масъуллар тумандаги жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган  ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглашди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар масъуллар томонидан ўрганилиши ва қонуний ечим топиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга компьютер жамланмаси ва бошқа зарурий буюмлар топширилди.

Бундан ташқари, спорт мусобақалари натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook