Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Президентнинг 04.11.2020 йилдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг ҳалқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сон қарорига асосан вилоятда спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича мусобақанинг финал босқичи ўтказилди.

Мусобақада 14-17 ёшли ўсмирлар 46 кг, 55 кг, 65 кг, қизлар 44 кг, 52 кг, 57 кг, ва 18-24 ёшли эркаклар 73 кг, 81 кг, 90 кг, аёллар 63 кг, 70 кг, 78 кг вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа жамоавий тарзда ўтказилиб, энг кучли жамоалар шоҳсупа сари йўл олди.

Беллашувни очилиш маросимида вилоят прокурори Сирожиддин Эшувватов иштирок этиб, ўз сўзида кўп йиллик тарихга эга спортнинг миллий кураш тури дунё спорти сифатида ўз эътирофини топгани, ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келаётгани ва ер курраси бўйлаб кенг оммалашаётганини алоҳида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар тилади.

Муросасиз беллашувларга бой бўлган мусобақанинг маҳалла, сектор, туман ва вилоят босқичларида жами бўлиб 5 минг нафардан ортиқ спортчилар қатнашиб, ўз вазн тоифаларида фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларга медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида муқобил энергия воситалари самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тезкор тадбирларда 166 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар, шунингдек, қидирувда бўлган 112 та автотранспорт воситалари топилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 96 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 45 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 51 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 107 нафар қарздор фуқаролар алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилган, 86 нафари мавжуд қарздорлигини тўлаган ҳамда 21 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти прокуратураси ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" доирасида ташкил қилинган "Заковат" ўйинлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хитой Олий халқ прокуратураси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикова ва Хитой Халқ Республикаси Бош прокурори ўринбосари Чжан Чжицзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар.

Учрашув иштирокчилари жиноятчиликка карши курашиш соҳасида идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

Ўз навбатида, Хитой томони жорий йилда Хитойда режалаштирилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилиши доирасидаги мулоқотнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Тадбир дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.

========

Состоялась встреча с представителями Верховной народной прокуратуры Китая

Сегодня состоялась встреча заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан Светланы Артиковой с заместителем Генерального прокурора Китайской Народной Республики Чжан Чжицзе.

В ходе мероприятия стороны обсудили нынешнее состояние правового сотрудничества между правоохранительными органами двух государств.

Участники встречи выразили готовность в активизации дальнейшего развития межведомственного взаимодействия в работе по борьбе с преступностью.

В свою очередь, китайская сторона отметила важность диалога в рамках предстоящего заседания Генеральных прокуроров стран-участниц Шанхайской организации сотрудничества, планируемого в текущем году в Китае.

В целом встреча прошла в дружественной обстановке и духе конструктивного диалога.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада ташкил этилган Республика штабида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжилиги агентлиги масъуллигидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Х.Тешабаев ва штаб аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бошқа вазирлик ва идоралар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзасидан штабга маълумотларни тақдим этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қайд этилган масалалар юзасидан келгусидаги вазифалар ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook