Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси мажлислар залида вилоятдаги барча куч тузилмалари, шу жумладан Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасалар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этди.

Йиғилишда лавозимга янги тайинланган Термиз ҳарбий прокурори Шерзод Мирзаев таништирилди ҳамда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Шунингдек, тезкор йиғилишда масъулларга ҳудудда ҳуқуқ тартиботни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоясини янада самарали таъминлашга қаратилган кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Юртимиздаги тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро азалдан ўзининг маданий мерос объектлари, мадраса ва масжидлари билан дунё нигоҳида бўлиб келган.

Сайёҳлар қадами узилмайдиган бу шаҳар осори атиқаларини асраш, реставрация қилиш борасида  ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят прокурори Махмуд Истамов реставрация ишлари олиб борилаётган маданий мерос объектларида бўлди.

Масъуллар томонидан “Абдуллахон” ва “Модарихон” ,”Абдулазизхон”, “Тошсарой” мадрасалари ҳамда “Дўстим чорғоси” ва “Хўжа калон” масжидларида амалга оширилаётган таъмирлаш  ва реставрация қилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек,тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган маданий мерос объектларини сақлаш, уларни асраб-авайлаб ёш авлодга топшириш фуқаролик бурч ва масъулият эканлиги айтиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меры по обеспечению экологической безопасности в Наманганской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Хонқа туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 44 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 9 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 33 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Фуқаролардан ер масаласида, кадастр агентлиги ходимларининг ҳаракатларидан, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, кредит масаласида, уй-жойни таъмирлаш учун субсидия ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев раислигида Мажбурий ижро бюросининг шаҳар бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан амалга оширилган ишлар сархисобига бағишланган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Йиғилишда асосий эътибор – солиқ ва банклар фойдасига ундирувлар, ҳокимликлар томонидан компенсация ва давлат божларини тўлаб берилиши, маъмурий жарималарни ундириш, ҳамкорликда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни таъминлашда мутасадди идоралар маъсулиятини янада ошириш орқали мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилди.

Шунингдек, алимент ундируви, ишсиз қарздорларни бандлигини таъминлаш, ишга тиклаш ҳамда долзарб бўлган энергия ресурслари қарздорликларини жисмоний ва юридик шахслардан ундирувни жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook