Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов бошчилигида Ширин шаҳрида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирокида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 65 нафар фуқаролар иштирок этиб, 32 та мурожаатлар келиб тушди, ушбу мурожаатларнинг 13 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг ишга жойлаштириш, соғлиғини тиклаш учун даволанишга ёрдам бериш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратиш, йўл таъмири ва шу каби бошқа мурожаатлари ёзма равишда қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг шаҳардаги профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Ушбу ёшларга келажакда касб эгаллашлари, бандлигини таъминлашда кўмак бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Кун давомида байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича "Прокурор кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Олтинкўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда жами 29 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилди, 6 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.
Хусусан, қабулда 4 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 6 нафар шахсга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, алимент ундирилиши билан боғлиқ 4 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қабулда жами 29 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилди, 6 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.
Хусусан, қабулда 4 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 6 нафар шахсга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, алимент ундирилиши билан боғлиқ 4 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарори ижросини самарали таъминлаш мақсадида, мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Республика Ҳарбий прокурори ўринбосари Қахрамон Исроилов томонидан барча ҳудудий ҳарбий прокурорлар ва уларнинг соҳа бўйича ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши, қурилиш ишларида белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, бу борадаги бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, талон-торож ҳолатларини олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.