Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Президентнинг 30.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-364-сон қарори ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси асосий эътиборни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартибига риоя этилиши, имтиёзларнинг қўлланилиши ҳамда солиқ юкини камайтириш аҳволига қаратган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти, назорат қилувчи ва бошқа органларда ўрганилмоқда.

Назорат тадбирлари доирасида, ушбу соҳада аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ва тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида олдини олиш мақсадида, Самарқанд вилоятида назорат қилувчи идораларнинг масъул мансабдор шахслари иштирокида ўқув амалий семинар ўтказилди.

Унда тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши учун муносиб муҳит яратиш - давлат сиёсатининг муҳим ҳамда устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинарда, Бош прокуратура масъул ходими томонидан иштирокчиларга тадбиркорлик соҳасидаги янги ислоҳотлар доирасида қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва профилактик тадбирларни ўтказишнинг тартиб-таомиллари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчиларнинг соҳадаги тизимли муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш борасидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди.

Унда битирувчиларга тантанали равишда диплом ва “лейтенант” ҳарбий унвони берилди.

Тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев, Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Битирув тадбирида ёш офицерларга диплом ва кўкрак нишонлари топширилиб, университет битирувчилари ҳамиша қўшинларда ўрнак ва ибрат намунаси бўлиши, мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва мудофааси учун доимо шай турадиган мард ўғлон сифатида ўзини намоён қилиши лозимлигини таъкидланди.

Қайд қилиш жоизки, бу йилда ушбу университетни битирган ёш офицерлардан 9 нафари имтиёзли қизил дипломга эга бўлди.

Ёш офицерлар эндиликда олий ҳарбий даргоҳда олган назарий билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб, юртимизнинг осойишталигини таъминлашга бор куч ва шижоатларини сафарбар этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамаши туманида aҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи туманида ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Яхши биламизки, истеъмолчилар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўлаб борилиб, шартнома шарларига амал қилинса, ортиқча оворагарчилик ва ҳаракатларга дуч келинмайди.

Ижро ҳужжатларига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Cамарқанд вилояти бошқармаси томонидан ҳам электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 44,1 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, шундан электр энергияси учун 29,7 млрд. сўм ва газ таъминоти учун 14,4 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1,1 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ҳозирда электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли, суд ҳужжатларига асосан қарздорликка йўл қўйган юридик шахслар ҳам учраб турибди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти 2-сектори раҳбари томонидан ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб тумани 2-секторида аҳолига қулайлик ва шароитлар яратилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада пробация ҳисобидаги шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"Жиноят изи" кўрсатувининг 16-сони: Бедарак йўқолган йигитнинг қабри топилди!

Видеони тўлиқ кўриш

"Zo'r TV" телеканали, 10.06.2023 й.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook