Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлаш - фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларидан биридир.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида 197,1 млрд. сўмлик 13 мингга яқин ижро ишлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-май ойларида 58,3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 16 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 12 та 15 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Кармана тумани бўлими иш юритувидаги “S.FRUIT” фермер хўжалигининг солиқ органлари фойдасига 1,3 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик ундирилди.

Солиқлар – давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, бу тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ тўлаб, мамлакатнинг гуллаб яшнаши ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Тошкент вилоятида жойлашган янги йўналиш бўйича Чирчиқ шаҳар айланма йўлини 0-11 км. қисмини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, Қибрай туманининг кириш қисмидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 28,4 км. қисмида кўприкни қайта қуриш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туманида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортнинг кураш бўйича Чилонзор тумани прокуратураси, шаҳар кураш федерацияси ҳамда тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида анъанавий “Чилонзор тумани прокурори кубоги - 2023” турнири уюшқоқлик билан ўтказилди.

Унда пойтахтимизнинг энг сара ва кучли 100 нафардан зиёд полвонлари ғолиблик учун гиламга тушди.

Кураш муҳлисларини зўр ҳаяжонда ушлаб турган нуфузли мусобақада 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар: 36 кг, 44 кг, 52 кг ва 2005-2006 йилларда туғилган йигитлар 60 кг, 71 кг, ва 83 кг вазнда беллашдилар.

Тантанали маросимда шаҳар прокурори Э.Юлдашев, шаҳар кураш федерацияси ижрочи директори М.Юсупов ва Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблар саралаб олиниб, улар қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон ва Малайзия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Жорий йилнинг 8 июнь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Малайзия Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Террирудин бин Моҳд Саллеҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги фаол мулоқотни қайд этиб, ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати ўртасида жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги давлатлараро шартнома имзоланиши бўлди. Томонлар мазкур ҳужжат икки томонлама идоралараро ҳамкорликка янги туртки бўлишига ишонч билдирди.

Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюришиб, идоранинг кўп йиллик тарихи, ўзига ҳос тажрибаси ва кенг қамровли фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Учрашув конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди.

=========

Расширяется сотрудничество Генеральных прокуратур Узбекистана и Малайзии

8 июня текущего года в Генеральной прокуратуре состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдошева с Первым заместителем Генерального прокурора Малайзии Ахмадом Террирудином бин Мохд Саллехом.

В ходе встречи стороны отметили активный диалог между ведомствами двух стран, а также обменялись мнениями по дальнейшему развитию сотрудничества в правовом поле.

Главным событием встречи стало подписание Договора между Правительством Республики Узбекистан и Правительством Малайзии об оказании правовой помощи по уголовным делам. Стороны выразили уверенность, что данный документ станет новым импульсом для двустороннего межведомственного взаимодействия.

Кроме того, в рамках визита гости посетили музей прокуратуры Республики Узбекистан и ознакомились с многолетней истории ведомства, ее опытом и всесторонней деятельностью.

В целом встреча состоялась в духе конструктивного диалога и взаимопонимания.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook