Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Навоий вилоят прокуратураси органлари тизимида хизмат қилувчи ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича “Навоий вилоят прокурори кубоги-2023” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоят, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва махсус прокуратуралар ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда 40 нафарга яқин ходимлар ўзаро беллашиб, 14 тур натижаси бўйича Томди тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Ф.Нажмиддинов 1-ўринни, Кармана тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Н.Юсупов 2-ўринни ва Ғозғон шаҳар прокуратураси иш юритувчиси Д.Нурмуродов 3-ўринни эгаллади.

Тадбир якунида ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайхонтоҳур туманида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, агентлик ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, келгусида қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, фаолиятда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик борасида тегишли чора – тадбирлар белгилаб олинди ҳамда масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ўртасида "Прокурор кубоги" мусобақалари бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Фуқаро А.Я.нинг Фарғона вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жарёнида фуқаро Ш.Х. Ёзёвон тумани ҳокимининг қарори билан “И.Л.Х.” фермер хўжалигига боғдорчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 5 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда 11 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 000 АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook