Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Қосимов ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов иштирокида назорат қилувчи ва бошқарув органларининг идоралараро йиғилиши ўтказилди.

Унда иқтисодий соҳадаги долзаб масалалар, шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарори ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Идоралараро йиғилишда давлат харидлари бўйича масъул ташкилотларнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйиб келган қамчиликлари, қонунни четлаб ўтиш учун яратилган шарт-шароитлар танқидий кўриб чиқилиб, бу борадаги назорат механизмини тўлиқ амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу каби, Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилиниши, рухсат сўраб берилган мурожаатларни рад этилиши ёки қаноатлантирилишида регламент талабларини бузиш, қонун ҳужжатлари ижросини бажаришда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борада мажбурият юклатилган масъулларнинг изоҳлари  кўриб чиқилди.

Йиғилиш якуни бўйича қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотларга вазифаларни белгилаб берилиб, йиғилиш қарори қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш борасида улкан миқёсдаги ишлар олиб борилмоқда.

Муқаддам ҳабар берилганидек, Бош прокуратура томонидан ушбу йўналишда тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудлардаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатларида болаларга таълим-тарбия бериш, даволаш-соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Шу боис, фаолиятда хато ва камчиликларни олдини олиш, бу борадаги ишларни тўғри ташкил қилиш, мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар ходимларининг иштирокида “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокуратурасида суд - ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Общественные приёмы в Самарканде

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабули

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги "2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-465-сон қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Наманган вилояти Чуст туманидаги асосий йўллардан бири ҳисобланувчи 4Р-112-Г Чуст шаҳрига кириш автомобиль йўлининг 10 км. қисмидан бошлаб, давлат аҳамиятидаги  4Р-121 Косонсой- Чуст шаҳрига, "Чуст темирйўл станцияси- Поп темирйўл станцияси" автомобиль йўлининг 36 км. қисми билан боғловчи 3,6 км. узунликдаги янги автомобиль йўли ҳамда 4Р-121 "Косонсой ш-Ровот к-Чуст ш-Чуст ТЙБ-Поп ТЙБ-Поп ш-Навбахор ш" автомобиль йўлининг 14-21 км. оралиғида 7 км. қисмини реконструкция қилиш жараёни кўздан кечирилди.

Шунингдек, Мингбулоқ тумани "Чордона" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зардарё каналини Мехршох ва Сой бўйи кўчларини боғлаб турувчи 3 дона кўприклар, 4Р 126 Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон автомобиль йўлининг 21-22 км. оралиғида жойлашган кўприк ҳамда Янги Наманган туманини Косонсой билан боғловчи 4Р-214 автомобиль йўлининг 7-13 км. таъмирлаш ҳамда ушбу автомобиль йўлининг 0-13 км. қисмида бажарилган йўлни кенгайтириш ишлари назоратдан ўтказилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нишон туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Жамиятимизда фуқаролар ва тадбирколарни қўллаб қувватлаш, уларни иқтисодий аҳволини яхшилаш ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишда кўмак бериш устувор вазифалардан биридир.

Лекин афсуски, яхши ниятда олинган бу маблағлар вақтида қайтарилмасдан, банк кредит шартномаси талаблари бузилгач, суд қарорлари билан кредит қарздорликларини мажбурий ундириш чоралари қўлланилади.

Биргина, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банк ундирувлари бўйича жами 789 млрд. сўм амалда ундирилиб, тижорат банклари фойдасига ўтказиб берилган.

Шу билан бирга, 253 млрд. сўмлик 692 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларга тегишли мол-мулклар хатланган бўлиб, электрон-онлпайн аукцион савдоларида чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқаронинг банкдан олган кредити эвазига гаровга қўйилган кўчмас мулки хатланиб, сотилиши натижасида АТИБ "Ипотекабанк" фойдасига 477 млн. сўм ундирилиб, қарздорлик бартараф этилди.

Албатта, банклар фойдасига ундирилаётган маблағлар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларимизнинг кредитга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Кредит қарздорликларни ундириш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўштепа туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ёшлар мурожаатлари этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда прокуратура органларидаги тайинловларга оид асоссиз ва ҳақиқатга туғри келмайдиган хабарлар тарқатилмоқда.

Шу боис, Сизлардан фақатгина Бош прокуратура расмий манбаларидаги хабарларга таянишингизни сўраймиз.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон тумани 2-секторида аёллар бандлигини таъминлаш йўлида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўштепа тумани 2-секторида аҳоли муаммолари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида мақбул шароитлар яратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook