Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аҳоли билан очиқ мулоқат қилиш, уларда мавжуд муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида прокуратура органлари раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Гурлан туманида аҳоли учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда 31 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди, қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси қаноатлантирилди, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш муддат талаб қилган мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Навоий шаҳрида аҳоли билан сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролардан 14 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 4 таси бандлик, 3 таси кредит, 1 таси ер, 1 таси уй-жой, 1 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси йўл, 1 таси қурилиш ва 2 таси бошқа масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилиб, 10 тасининг ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, З.Бахтиёрова ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан “Чавандозлар мактаби”га ҳуқуқшунос вазифасига ишга қабул қилинди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори томонидан “Мустақиллик”, “Чинор” ва “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ташаббуси билан Уйчи туманида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори Жахонгир Хатамов бошчилигида Кўшработ туманида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 29 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айтишди, шундан 3 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, 7 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 19 нафарининг мурожаати назоратга олинган ҳолда ижрога қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифларини ҳам билдиришди.

Хусусан, “Хонназар ” маҳалласида яшовчи Х.Абдусаматов, С.Малонов , Н.Эрназаров, Г.Зокирова, Н.Бахромов, М.Худойкулова ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш, тергов ва суд йўналишига доир мурожаатлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook