Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 5 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 249,2 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 302 та 141 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 74,1 млрд. сўмлик 54 та бино-иншоотлар ва 6,1 млрд. сўмлик 15 та автотранспорт воситалари электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Мисол учун, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 11.08.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "Turkiston" хусусий корхонаси ҳисобидан "Туронбанк" АТБ Навоий филиали фойдасига 8 млрд. сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва қарздорлик тўлиқ ундирилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси масъуллари томонидан Поп туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори кубоги спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда вилоятдаги транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 48 нафар ишчи-ходимлари 4 та вазн бўйича иштирок этди.

Мусобақанинг финал босқичи Марғилон шаҳрида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев иштирок этди.

Финал босқичига 12 нафар полвонлар 66 кг, 73 кг, 81 кг ва 81 кг. дан ортиқ вазин тоифа бўйича чиқди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблар саралаб олиниб, қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга жалб қилинган Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ва Мактабгача таълим бошқармалари ҳамда бошқа тегишли соҳа мутахассислари ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини уларни қийнаётган муаммолари ечимини топиш мақсадида қабул қилдилар.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли кредит асосида уй-жойга эга бўлиш, хизмат жойини кўчириш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа масалаларда 37 та мурожаатлар тингланиб, шундан 10 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 7 та мурожаат назоратга олинган ҳолда ваколатли ташкилотларга юборилди, 20 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов бошчилигида Сардоба тумани “Халқобод” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Қабулда 45 нафар фуқаролар қатнашиб, шундан 22 нафар фуқаронинг 24 та масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 17 та мурожаат ўрганишни талаб қилганлиги боис, юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Сўнгра, миллий спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғаллаорол тумани 2-секторида аҳоли манфаатларида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 май — Халқаро музейлар куни

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тойлоқ туманида содир қилинган қотиллик юзасидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат юридик университетида Бош прокуратура раҳбарияти ва масъуллари томонидан талабалар билан учрашув ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@dinqumita