Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.5K photos
6.68K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ундирувчилар фойдасига 26,9 млрд. сўм маблағ ундирилган.

Бўлимлар томонидан 2 041 та алимент ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 971 та оила ярашганлиги сабабли, алимент ижро ҳужжати тугатилган.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига олдиндан 1,8 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилиб берилди.

Қарздорлар олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида биргина апрель ойида 269 та оила яраштирилди, ишсиз 160 нафар қарздорларнинг бандлиги таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар бўлими бошлиғи шаҳар прокурорининг ноқонуний талабларини бажаришни рад этганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро Б.Хадиев тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўконини қуриб олган бўлиб, савдо дўкони тез тиббий ёрдам машиналарининг шифохона ҳудудига кириб – чиқишига тўсқинлик қилганлиги ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун Б.Хадиев ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилганлиги ва маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ноқонуний қурилишни бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Мазкур ҳолат Қарши шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган бўлиб, шу йил 13 апрель куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги 4-сонли ИИБ бошлиғи А.Жўраев мутасадди идоралар билан биргаликда Б.Хадиевга ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш учун борган.

Шу вақтда Б.Хадиевнинг турмуш ўртоғи масъул ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбурлаш мақсадида савдо дўконини бузмаслигини билдириб, кийимларига бензин сепиб, ўзини-ўзи ёқиш билан қўрқитган.

Сўнгра,
А.Жўраев ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдан бўйин товлаб, фуқарога ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш ҳақидаги далолатномани топшириш чораларини кўрмасдан, сохта обрў орттириш мақсадида шаҳар прокурорининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши ҳақидаги талабига нисбатан гўёки прокурор фуқаро манфаатларига зид ҳаракат қилаётганлиги ҳақида асоссиз важлар келтириш орқали эътироз билдирган.

Маълумот ўрнида, Б.Хадиев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан судга киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 05.05.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан 9 та мурожаат, шундан 2 таси мулкий, 2 таси ундирув, 4 таси тергов, 1 таси бошқа масалага доир мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратура ходимлари "Мен донорман" қон топшириш ҳайрия акциясида иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида касблар фестивали бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев, Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Хуршид Алибаев, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Даврон Ашуровлар иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, ходимлари, пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Сайёр қабулда келиб тушган 135 та мурожаатдан 45 таси қанотлантирилган, 60 таси муддат талаб қилгани боис Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда, 30 таси ижроси назоратга олинган ҳолда тегишлилиги бўйича юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook