Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Асака тумани 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 19 та маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика нозирлари билан учрашув ўтказилди.
Таҳлил ва танқидий руҳда ўтказилган учрашувда сўзга чиққан вилоят прокурори 2-сектор фаолиятида йўл қўйилган тизимли камчиликларни таъкидлаб, жойларда аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда самарали услуб ва тажрибалар асосида иш ташкил этиш лозимлигини билдирди.
Шунингдек, йиғилишда “Маҳалла бешлиги” янги тизимининг асосий вазифалари, яъни ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, кредитлар ажратилишидаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, йиғилишда келгусидаги фаолиятда камчиликларга йўл қўймаслик борасида масъулларнинг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, аниқ чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.
Йиғилиш якунида рейтинг кўрсаткич баҳоси юқори бўлган маҳалла бешлигининг 3 нафар ходимларига вилоят прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.
Соҳадаги бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланганлар саломатлигини яхшилашга қаратилган "Мен донорман" хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди.
Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.
Кейинги йилларда бундай савоб амални бажараётган инсонларнинг сони тобора ортаётгани қувонарли. Қолаверса, донорликнинг афзалликлари бўйича турли акция, тарғибот тадбирларининг ҳам кўпайгани эзгу ишга бош қўшаётганлар сони ошишига туртки бўлмоқда.
Соғлом киши учун қон топшириш мутлақо хавфсиз. Сабаби, инсон организмида одатда 4,5-5 литр қон бўлади ва ундан 200 ёки 400 мл олинади. Организмда эса камайган қон миқдорини 36 соат ичида тўлиқ тиклаб олиш хусусияти мавжуд. Энг муҳими, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш, моддалар алмашинувини яхшилаш ва иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти катта.
Инсоннинг инсонга қон топширишдек олий даражадаги ҳадяси бўлмаса керак. Бу орқали кимгадир ҳаёт бағишлаш – энг савоб ишлардан бири саналади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM