Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.5K photos
6.68K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Меросга беписанд амалдорлар

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бирида Оққўрғон тумани “Ҳосилдор” маҳалласида жойлашган “Шохрухия шахристони” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди.

Оқибатда, ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 315 млн. сўм зарар етказилган.

Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари “Х.Олимжон” маҳалласида жойлашган “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоатининг қурилишига йўл қўйиши оқибатида тарихий объектга жуда кўп миқдорда 180 млн. сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқда Жиззахдаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Аниқланишича, Бахмал тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни ўйнаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

2023 йил 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси “Туятортар” каналидан топилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Бош прокуратура жамоаси оғир жудоликка учраган марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда ёшлар мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратура фаолиятини ривожлантириш йўлида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқ туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарорлар ижросига қаршилик кўрсатиш - ечим эмас!

Айрим фуқаролар давлат ижрочиларининг қонуний ҳаракатларига қаршилик қилиш, намойишкорона ўзига тан жароҳати етказиш ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларни содир этиш билан масалани ҳал этиш мумкин деб ҳисоблайди. Аслида эса, ундай эмас!

Суд ва бошқа органлар қарорлари моҳиятини тўғри англаган ҳолда, уни бажариш ёки тегишли тартибда мурожаат этиш энг мақбул йўл.

Вақтимиз ҳамда имкониятимизни тўғри сарфлайлик.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Сирдарё вилоятидаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82+460 км. йўл ўтказгич кўприги, М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 1302+139 км. қисми, “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 139+145 км. қисми, “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 145+152 км. қисми, А-376 “Қўқон-Жиззах” автомобиль йўлининг 214+300 км. йўл ўтказгич кўприги ва А-376 “Қўқон-Жиззах” автомобиль йўлининг 219-242 км. қисмини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.
 
Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг турар-жой таъминотини тартибга солувчи электрон платформа ишлаб чиқилди.

Мазкур платформа уй-жой таъминоти фаолиятини электрон тарзда тартибга солиш, қуйи бўғинлар фаолияти назоратини соддалаштириш, ҳужжатларни йиғиш ва уй-жой комиссиясига тақдим қилишни осонлаштириш, турар-жойлар тақсимотининг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлаш каби инсон омилини камайтиришга қаратилган тамойиллар асосида яратилди.

Ушбу тизимдан фойдаланиш тартибини тушунтириш мақсадида, Бош прокуратура ҳамда Республика Ҳарбий прокуратураси масъуллари томонидан Мудофаа вазирлигида ўқув машғулоти ўтказилди.

Видеоконференция алоқаси орқали ўтказилган машғулотда Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идораларнинг барча бўғиндаги уй-жой таъминотига масъул шахслари иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан суд қарорида кўрсатилган қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 167 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар, шунингдек, қидирувда бўлган 177 та автотраспорт воситалари топилган.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 74 нафар қарздор фуқаролар, алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалари ҳал этилган, 69 нафари мавжуд қарздорлигини тўлаган ҳамда 24 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 323 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Қидирувга берилган ушбу шахслардан 97 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 226 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Асака тумани 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 19 та маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика нозирлари билан учрашув ўтказилди.

Таҳлил ва танқидий руҳда ўтказилган учрашувда сўзга чиққан вилоят прокурори 2-сектор фаолиятида йўл қўйилган тизимли камчиликларни таъкидлаб, жойларда аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда самарали услуб ва тажрибалар асосида иш ташкил этиш лозимлигини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда “Маҳалла бешлиги янги тизимининг асосий вазифалари, яъни ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, кредитлар ажратилишидаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, йиғилишда келгусидаги фаолиятда камчиликларга йўл қўймаслик борасида масъулларнинг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, аниқ чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.

Йиғилиш якунида рейтинг кўрсаткич баҳоси юқори бўлган маҳалла бешлигининг 3 нафар ходимларига вилоят прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.

Соҳадаги бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook