Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Қашқадаре вилояти А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу " автомобиль йўлининг 0-15 км. қисмини реконструкция қилиш ва 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шахрисабз” автомобиль йўлининг 18 км. қисмидаги Қорасув дарёси кўпригини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида меҳнат фронтида ўз жасорати билан жонбозлик кўрсатиб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларимиз эъзозланиб, ҳар йили холидан хабар олиш анъанага айланган.

Хусусан, Андижон вилоят прокуратураси ташаббуси билан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида Пахтаобод туманида яшовчи 98 ёшни қарши олган У.Отабоевни хонадонига борилиб, холидан хабар олинди.

Учрашув давомида тирик тарих бўлган отахон кўрган кечирганларини хотирлаб, бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб, ёшларга насиҳатлар қилди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов уруш фахрийси У.Отабоевга бир марталик пул мукофотини топшириб, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари: тадбиркорлик учун қулай муҳит

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқ туманида аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Испания Қироллиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Айни пайтда Бош прокуратура делегацияси ишчи ташриф билан Испания Қироллигида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 8-11 май кунларида БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси ҳамда Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ташкил этилган мазкур ташриф доирасида Испания Қироллиги Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Мазкур музокараларда Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, экстрадиция ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги давлатлараро шартномалар лойиҳалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Мулоқот давомида томонлар идоралараро ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, яқин истиқболда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирларни белгилаб олишлари кутилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расширяется сотрудничество с Министерством юстиции Королевства Испании

В настоящее время делегация Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан находится с рабочим визитом в Королевстве Испания.

В рамках организуемом в период 8-11 мая с.г. при поддержке Управления ООН по наркотикам и преступности, а также Координатора проектов ОБСЕ в Узбекистане визита состоялась встреча с представителями Министерства юстиции Королевства Испании.

На предстоящих переговорах запланировано обсуждение текстов проектов межгосударственных договоров между Республикой Узбекистан и Королевством Испании об оказании правовой помощи по уголовным делам, экстрадиции и передаче осужденных.

В ходе диалога ожидается обсуждение Сторонами вопросов расширения межведомственного сотрудничества, а также определение совместных мероприятий, организуемых в ближайшей перспективе.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 78-летием Победы во Второй мировой войне!