Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Сурхондарё вилоятидаги 4Р-108 "Денов айланма йўли" автомобиль йўли М-41 "Бишкек-Термиз-Душанбе автомобиль йўли билан боғловчи қисми, 4Р-108 В "Денов шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 0-13 км қисмини боғловчи қисми ва 4Р-101 Г "Жарқўрғон ш-Какайди ш- Лалмикор қ - Қўшчекка қ Тожикистон Республикаси чегараси Денов шаҳрига" автомобиль йўлининг 1 км қисмидаги кўприкни реконструкция қилиш ишлари билан танишилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувасой шаҳрида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида битирувчиларни иш билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманида ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Президентнинг 04.11.2020 йилдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг ҳалқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4881-сон қарорига асосан вилоятда спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақа ўтказилмоқда.

Хусусан, “Прокурор кубоги” доирасида ҳудудларда ёшлар ўртасида беш босқичли, 14-17 ёшли ўсмир ва қизлар, 21-24 ёшли эркак ва аёллар ўртасида мусобақа ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 4 май куни мусобақанинг Андижон тумани финал босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов иштирок этиб, ўз сўзида кўп йиллик тарихга эга спортнинг миллий кураш тури дунё спорти сифатида ўз эътирофини топгани ва ер курраси бўйлаб кенг оммалашаётганини алоҳида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар тилади.

Мусобақада жами 469 нафар спортчилар қатнашиб, эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ушбу спорт мусобақаси вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов томонидан Урганч туманида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой масаласи, суд ижро ҳужжатлари ижроси, кадастр ва архитектура, газ таъминоти, тижорат банклари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги, тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 таси жойида қаноатлантирилди, ўрганиш муддат талаб қилган мурожаатлар юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳозирда бўлимлар иш юритувида солиқ қарздорлигини ундиришга оид 218 млрд. сўмлик 11 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ ундирувларига оид 7 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 113,3 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 87 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 27 та 42 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори Жахонгир Хатамов бошчилигида Самарқанд тумани “Миронқул” маҳалласида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айтишди, шундан 4 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, 4 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 21 нафарининг мурожаати назоратга олинган ҳолда ижрога қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифларини ҳам билдиришди.

Хусусан, Х.Авазованинг имтиёзли кредит олиш, М.Аминовни иш билан таъминлаш, М.Фахриева ва Г.Жўрақуловани уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам ажратиш, Р.Орзиевни ўзини-ўзи банд қилиши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш, Т.Холмўминовани оғир жарроҳлик операцияси ўтказиш ва даволаниши учун ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар ижобий ечимини топиши учун масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook