Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев бошчилигида Арнасой туманининг энг олис ва чекка ҳудуди “Чинобод” маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда 200 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, улардан 30 га яқин масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Соғлиқни сақлаш ва бандликни таъминлаш билан боғлиқ 11 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.

Бундан ташқари, қабул давомида 10 нафар фуқароларга кредит маблағлари ажратиш тўғрисида сертификатлар ҳамда 15 нафар эҳтиёжманд оилаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Қабулдан сўнг, балиқчилик фаолиятини ривожлантиришга бел боғлаган тадбиркор С.Муродовнинг хонадонида бўлишди.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги “Янги бўстон” маҳалласида янгидан қад ростлаётган маҳалла биносининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, пудратчи ва масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмга қарашли “Алпомиш” от спорти клубининг очилиши тадбири бўлиб ўтди.

Унда Термиз ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Бир томонда Сурхон воҳасинининг миллий урф-одат ва анъаналари, маданий мероси, халқ оғзаки ижоди намуналари намойиши, ҳарбий хизматчилар, аҳоли вакиллари ва ёшлар спортнинг миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш сингари бир қанча турларидан беллашувлар ўтказаётган бўлса, иккинчи томонда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бошқармаси томонидан спорт техникаларида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Бугуннинг Алпомишлари от устида турли саф элементларини маҳорат билан бажариши, камондан нишонларни бехато яксон этиши, қурол билан жанговар услубларни бажараганини кузатиб турган ёшларда ҳарбий хизматга иштиёқ ва от спортига бўлган қизиқиш янада ортди.

Вилоят санъаткорлари томонидан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби саркардалар сиймолари яратилди.

Якунда ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 898 та мурожаат келиб тушган, шундан 1 618 таси кўриб чиқилган, яъни 773 та мурожаат қаноатлантирилган, 845 та мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 557 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, такрорий мурожаатларни ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш борасида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, 21 та такрорий мурожаат қонуний ҳал қилинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти: Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook