Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.3K photos
6.66K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 716 та объектларда 1 трлн. 48 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, 1,1 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 1,5 млрд. сўмлик бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари қўрилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишлар бўйича 13 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича 35 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Ўрганишлар якуни бўйича соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик хужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан вилоят 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги 76 минг нафардан ортиқ ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилган ҳолда “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

“Ёшлар баланси”га киритилган барча ёшлар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиб олинган.

Жиззах вилояти прокурорига Дўстлик туманидан бириктирилган 62 нафар ёшлар билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда келиб тушган муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қолган масалаларнинг ечими назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" фестивали бўлиб ўтмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори ва ёшлар учрашувида ёшларнинг муаммолари ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда 2023 йил 14 апрель куни мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги ҳақида тарқатилган видеоёзувининг қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь-март ойларида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жисмоний ва юридик шахсларларнинг вакилларидан 3 019 та мурожаат келиб тушиб, шундан 1 396 таси қаноатлантирилган, 1 331 тасига ҳуқуқий тушунча берилган.

Шунингдек, бошқарма раҳбарияти томонидан такрорий мурожаатларга ечим топиш мақсадида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари шахсий қабуллари ташкил этилмоқда.

Биргина, Наманган шаҳри ва Давлатобод туманида ўтган қабул давомида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоли 31 та мурожаатга ечим топилиди.

Бундан ташқари, Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ҳафтанинг шанба куни ўтказилган сайёр қабулларда 198 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 2,3 млрд. сўм ундирилган.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Сирдарё вилоят 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги 53 минг нафардан ортиқ ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

Вилоят прокурорига вилоят бўйича бириктирилган 90 нафар ёшлардан Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 16 нафари билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Встречи и переговоры в рамках визита делегации ЕС по правам человека

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Европа Иттифоқининг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили билан учрашувлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Миллий либосларимиз – миллат кўрки" номли маданий-маърифий тадбир

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Болаларнинг ижтимоий таъминотга доир кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда вояга етмаганларнинг таъминоти учун 32,4 млрд. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилди.

Алимент тўловчи қарздорлардан ундирилган 15,8 млрд. сўм пул маблағлари ундирувчиларнинг номига очилган банк пластик карталарига йўналтирилган.

Узоқ муддат давомида алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаган 139 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ва 58 нафар шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Бугунги кунда 354,3 млн. сўмдан ортиқ зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан 38 нафар вояга етмаганлар фойдасига қоплаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook