Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Хўжайли туманида бўлиб, туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган "Қулаб" ОФЙдаги 7-сон, "Амударё" ОФЙдаги 17-сон, "Қумжиққин" ОФЙдаги 31-сон ва "Мустақиллик" ОФЙдаги 14-сон ҳамда ушбу мактабдаги "Касбга ўргатиш маркази"да ташкил этилган ишлар билан танишди.

Ўрганиш жараёнларида мактаб атрофларини ободонлаштириш масаласида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, туманнинг "Мустақиллик" ОФЙ да яшовчи З.Ниязимбетовнинг уйида томорқадан мақсадли фойдаланиш ҳамда қўшимча даромат топиш учун яратилган боғ ва иссиқхона, "Навруз" МФЙ да яшовчи А.Юсупов хонадонида ташкил этилган гулчиликни ривожлантириш ҳамда "Саманкўл" ОФЙ да яшовчи Ш.Убайдуллаевнинг хонадонидаги иссиқхона ва балиқ етиштириш фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркорларни шахсий қабул қилиб, уларга фаолиятини кенгайтириш мақсадида давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар бўйича тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан Фарғона политехника институти фаоллар залида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали талабалари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Таълимда адолат” номли учрашув ташкил этилди.

Тадбирда олий таълим тизимида коррупция ҳолатлари ва жиноят оқибатида талабаликка қабул қилинмасдан қолган абитуриентларни Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг 14.02.2023 йилдаги қарори ва олийгоҳ директорининг тегишли буйруқларига асосан талабаликка қабул қилинганлиги масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур учрашувда вилоят прокурори Б.Исмоилов ва ҳуқуқлари тикланган талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари ўртасида эркин мулоқот ташкил этилиб, уларга талабалик гувоҳномалари ҳамда ўқиш ва жамоат ишларида аъло кўрсаткичларга эришган 14 нафар талабаларга бир марталик моддий ёрдам сертификатлари тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида 4 босқичли "Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур" шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича беллашувлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев пойтахтдаги тиббиёт соҳасидаги хусусий сектор вакиллари билан учрашув ўтказди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида амалга оширилаётган қурилишлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида 18 ёшли келиннинг фотосурати "Telegram" тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш ҳақида кўрсатма берилди.

Қўшимча текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний қарор ҳақида кенг жамоатчиликка эълон қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида Яшнобод туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганиш ўтказилди.

Дастлаб, туман ҳокимлигида амалга оширилган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди ва келгусида қилиниши лозим бўлган бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Сўнгра, туманда мавжуд таъмирланаётган ижтимоий объектлар ҳамда таъмирталаб бўлган жойлар ўрганилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотларга керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook