Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура ташаббуси билан Термиз шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Термиз Археология музейи билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз —қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад аждодларимиздан қолган маданий меросларимизни келажак авлодга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз курашиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, миллий кийиниш маданиятини юксалтиришга қаратилди.

Марказий Осиёда ягона бўлган Термиз Археология музейи мажмуасида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев, "Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмаси бошқаруви раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори, проф. Ҳ.Комилова, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Т.Қўзиев, Ўзбекистон халқ артисти А.Бегматова ҳамда таниқли санъатшунос ва тарихчи олимлар, дизайнерлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ў.Ўтаев дунё цивилизацияси тамаддунининг бешикларидан бири бўлган қадим Сурхон халқлари маданияти ҳақида гапирар экан, палеолит даври тарихи, илк давлатчилик шаклланиши, милоддан аввалги ХХII асрда Жарқўтон шаҳар давлатчилиги пайдо бўлганлиги, зардуштийлик, буддавийлик ва ислом цивилизациясига катта ҳисса қўшганлигига тўхталди.

Тадбирда иштирок этган проф. Х.Комилова улуғ аждодларимизни дунёга келтирган ва тарбиялаган қадим Сурхонда момоларимиз кийган кийимларнинг чуқур тарихий маданий аҳамияти, Ислом цивилизациясигача ва ундан кейинги даврларда истиқомат қилган юртимиз халқларининг тарихи ва кийиниш маданияти ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, сўзга чиққан академик Т.Қўзиев, археолог, проф. Т.Аннаев ва бошқалар бутун дунё кўз-кўз қилса арзигулик миллий либосларимизнинг аҳамияти, тарихи ҳақида гапириб, юксак маънавиятли халқнинг келажаги буюк эканлигига тўхталишди.

Шундан кейин миллий кийимлар жонли намойиши, ижодий жамоаларнинг "Алпомиш" достони саҳна кўриниши томошалари, саҳнавий кийимлар кўргазмаси намойиш иштирокчилари ва сайёҳларга унутилмас таассуротлар бағишлади.

Кўргазма намойишини келгусида доимий тарзда йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида энергия таъминоти назорат тизими кучайтирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда инвестиция дастури доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 101 та ҳамда ташаббусли бюджет доирасида 189 та объект мавжуд бўлиб, Ёзёвон ва Бешариқ туманларида ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўйича 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл кўйилган камчиликлар бўйича 42 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Шунингдек, Риштон туманидан ўтувчи 4Р-112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобил йўлининг 259-273 км. қисмини реконструкция қилиш (1-босқич 259-263 км.) жараёни ўрганилганда, автомобил йўлида айланма ҳаракат бетонлари ва кўкаламзорлаштириш манзарали ҳамда мевали дарахтлар мавжудлиги сабабли, 2,6 млрд. сўмлик пул маблағлари иқтисод қилинди.

Ўрганишлар сўнггида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бешариқ туманида маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилоят прокуратураси ташаббуси билан Булоқбоши туманидаги 32-умумтаълим мактабидаги бўш биноларда мактаб битирувчилари учун касб-ҳунарга ўргатиш маркази ташкил этилди.

Ушбу биноларда тикувчилик, дизайнерлик, қандолатчилик, пазандачилик, маиший-техникаларни таъмирлаш каби 9 та йўналишларда касб-ҳунарларга ўргатиш хоналари ишга туширилди.

Вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов ушбу марказнинг очилиш маросимида қатнашиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг билим олишлари, уларниг ҳунар эгаси бўлиб етишишлари ва чет тилларини мукаммал билишлари борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, мактаб ўқувчиларига самимий тилакларини билдирди.

Сўнгра, мактаб жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари биргаликда марказда ташкил этилган хоналарда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишиб чиқишди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Кредит қарзорликларни ундириш давом этмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқиёсида 5 323 та ижро ҳужжати бўйича 756 млрд. сўм банклар фойдасига ундирилган.

Биргина март ойининг ўзида 1 571 та 214 млрд сўмлик банк фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ишлари тамомланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Яккасарой туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Дастлаб, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-секторда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, "Яккасарой" МФЙ фаоллари билан учрашиб, маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сўнгра, тумандаги "Аёллар дафтари" да рўйхатда турган аёлларнинг таъмирталаб уйларини таъмирлаш жараёни билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ватанга хизмат қилиш истаги, бу аввало, тарбия ва хулқ, жисмоний етуклик ва улкан мақсадлар бирлашувидан юзага келадики, буни ҳар бир ўғлон онгли равишда ҳис қилиши зарур.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги мудофаа ишлари бошқармалари йиғув пунктларида юрт ҳимоясига отланган ўғлонларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда .

Ўтказилаётган тантанали кузатув тадбирларида ҳудудий ҳарбий прокурорлар иштирок этиб, ҳарбий хизматга отланаётган ёш аскарларга, ҳарбий хизматчиларга Ватан олдидаги бурчини сидқидилдан адо этиш, ҳарбий хизмат давомида қонунларга қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб бормоқда.

Чиндан ҳам ушбу ўғлонларни олдинда ақлан ва жисмонан тобланиш, садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини ҳис қилиш ва англаш каби муҳим жараёнлар кутмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook