Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Самарқанд вилояти прокурори Жахонгир Хатамов бошчилигида Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 26 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айтишди, шундан 7 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, 5 нафарига тушунтириш берилди, 14 нафари назоратга олинган ҳолда ижрога қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифларини ҳам билдиришди.

Хусусан, “Ноқис”, “Урмачит” “Ҳайдар чаман” маҳаллаларида яшовчи Ж.Рустамов, Б.Рўзимуродов ва Н.Шариповларни  ички йўлларни таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, “Қори равот” маҳалласида яшовчи фуқаролар Н.Муминов ва М.Боймироваларни ишга жойлашиш ва даволаниш учун ёрдам кўрсатиш,  алимент пулларини ундириш, ёшлар дафтарига киритиш ва бандлигини таъминлаш каби мурожаатлар ижобий ечимини топди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида самарадор тажриба оммалаштирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов Ширин шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, ихтисослаштирилган мактаб ҳамда ёшлар марказида ўқувчи ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ушбу объектлар жорий йилда фойдаланишга топширилган.

Ўрганиш давомида, ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳасига бевосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарларига олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини яхшилаш, қурилиш объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш, курилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува шаҳрида “Миллий кураш” бўйича спорт мусобақаларига старт берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, анжуман иштирокчилари вилоят прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тергов ва суриштирув ходимлари касбий малакасини ошириш учун ташкил этилган “Тергов полигони” билан яқиндан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook