Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича жойларда уюшмаган ҳамда профилактик ҳисобда бўлган Тошкент вилоятининг барча туман(шаҳар)ларидан ташриф буюрган 100 нафар ёшлар билан Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисм дала-ўқув полигонида 10 кунлик “Жасорат мактаби” йиғини ўтказилмоқда.

Бугун кун тартибига асосан ёшлар билан Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Самимий дўстона руҳда ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларининг саволлари, муаммолари билан бевосита Ҳарбий прокурорга мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсияларга эга бўлдилар, уларга мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини фаол ёшлар мисолида атрофлича тушунтириб ўтилди.

Сўнгра, ёшлар ўртасида спортнинг “Камондан ўқ отиш” бўйича “Ҳарбий прокурор кубоги” учун мусобақа ташкил этилди.

Ғолиблар муносиб тақдирландилар.

Шу билан бирга, дала-ўқув полигонидаги ёшларни яшаши, билим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, масъулларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик белгиланди.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Сайдулло Азимовнинг интервьюси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида мурожаатлар ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов томонидан Сирдарё туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда жами 62 нафар фуқаролар иштирок этиб, 35 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 16 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. Кўчма савдо ярмаркаларини туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кун давомида миллий спортнинг кураш тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси ҳам ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан Кўкдала туманида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, қурилиш объектларидаги ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий кунлик назорат ўрнатиб, сифатсиз иш ва қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида мутасадди раҳбарлар огоҳлантирилиб, белгиланган муддатларда қурилиш ишларини якунлаш чораларини кўриш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори Жахонгир Хатамов бошчилигида Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 26 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айтишди, шундан 7 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, 5 нафарига тушунтириш берилди, 14 нафари назоратга олинган ҳолда ижрога қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифларини ҳам билдиришди.

Хусусан, “Ноқис”, “Урмачит” “Ҳайдар чаман” маҳаллаларида яшовчи Ж.Рустамов, Б.Рўзимуродов ва Н.Шариповларни  ички йўлларни таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, “Қори равот” маҳалласида яшовчи фуқаролар Н.Муминов ва М.Боймироваларни ишга жойлашиш ва даволаниш учун ёрдам кўрсатиш,  алимент пулларини ундириш, ёшлар дафтарига киритиш ва бандлигини таъминлаш каби мурожаатлар ижобий ечимини топди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook