Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Жалақудуқ туманидаги "SAMO" текстиль корхонасида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 15 нафар тадбиркор қатнашиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилиб, қўшимча ўрганишни талаб қилган 9 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси аралашуви билан 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги банк кредити асосида ташкил этилган "Zumrad tekstil" МЧЖ қошидаги "Oyshabonu Tex" МЧЖ биноси, шунингдек, янги қурилган “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокурори сўз олиб, янги тикув-цехи биноси ҳамда маҳалла ишчи-ходимлари учун қулайликларга эга бинони очилиш маросими билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ туманида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"Жиноят изи" кўрсатувининг 6-сони: Икки эркак қулоқчин учун пичоқланди. Қотил ким ?

Видеони тўлиқ кўриш

Zo'r TV" телеканали, 26.03.2023 й.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Мазкур қарорга асосан, вилоятдаги маҳаллаларда 564,9 млрд. сўмлик 184 та объектларда лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, шундан бугунги кунда 38 та объект фойдаланишга топширилган. Қолган 146 та объектларда тармоқ жадвалига асосан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида 142 та объектда 2,7 млрд. сўмлик сифатсиз иш ва 8,2 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолати аниқланиб, прокуратура аралашуви билан бартараф этилганлиги ҳолати таъкидланди.

Йиғилиш якунида, қурилиш ишларини сифатли ва ўз муддатларида топшириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Тупроққалъа туманида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр қабулда 15 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатлардан 1 таси жойида ҳал қилинган, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган 13 та мурожаат юритувга олиниб, кўриб чиқиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Олмазор туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Дастлаб, "Иброхим Ота" маҳалласида фойдаланишга топширилган болалар майдончаси ва мини-футбол стадиони кўздан кечирилди, шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Сўнгра, тумандаги 16-сон давлат мактабида режалаштирилган стадион, югуриш йўлакчаси ва "work out" майдончаси лойиҳалари билан танишилиб, маблағ ажратилишида маъсулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, "Гулсарой" маҳалласида 449-сон мактабгача таълим ташкилотини умумий аҳволи ўрганилиб, тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ёритиш тизимларининг созлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари захираси яратилганлиги ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook