Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари - Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳасига бевосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарларига олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини яхшилаш, қурилиш объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш, курилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, вилоят бўйича жорий йилда қиймати 532 млрд. сўмлик 311 та қурилиш – таъмирлаш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг 65 таси Инвестиция дастурлари доирасида, 158 таси маҳалла ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш йўналишида, 88 таси “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари доирасида амалга оширилиши белгиланган.

Ўрганиш давомида, ишчи гуруҳи томонидан дастурларга киритилган қурилиш объектларига ортиқча иш ҳажмлари ва қурилиш материалларини мувофиқлаштириш ҳисобига маблағларни иқтисод қилиб, қўшимча қурилиш лойиҳаларига ажратиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов раҳбарлигида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда туман (шаҳар) прокурорларининг соҳа бўйича ёрдамчилари, лойиҳачилар, пудратчилар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтган муҳокама давомида ҳар бир объект бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз муддатида, сифатли якунланиши, белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида қурилишда қонунчилик назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 2-сектор томонидан ободонлаштириш ва хайр-саҳоват тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрақўрғон туманида аёллар муаммолари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Жалақудуқ туманидаги "SAMO" текстиль корхонасида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 15 нафар тадбиркор қатнашиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилиб, қўшимча ўрганишни талаб қилган 9 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси аралашуви билан 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги банк кредити асосида ташкил этилган "Zumrad tekstil" МЧЖ қошидаги "Oyshabonu Tex" МЧЖ биноси, шунингдек, янги қурилган “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокурори сўз олиб, янги тикув-цехи биноси ҳамда маҳалла ишчи-ходимлари учун қулайликларга эга бинони очилиш маросими билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook