Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида “Миллий либосларимиз-қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, Осиё рамзи дизайнерлар уюшмаси раиси Х.Комилова, Маданий мерослар агентлиги директори ўринбосари, академик Т.Қўзиев ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минавваровлар кириш сўзлари билан иштирок этишди.

С.Артикова кейинги йилларда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирар экан, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, эркакка илм бериш бир шахсни билимли қилиш, аёлга илм бериш миллатни билимли қилиш эканлигини, бу борада Марғилондан ибрат олса арзигулик ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Иштирокчилар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтишди.

Сўнгра, Марғилоннинг лобару дилбар қизлари томонидан камалак рангларида товланувчи миллий матолардан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Шу билан бирга, тадбирлар ишсиз ва “Аёллар дафтари”да турган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Болаларнинг ижтимоий таъминотга доир кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда вояга етмаганларнинг таъминоти учун 16,7 млрд. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 1 055 та оила яраштирилди.

Шу билан бирга, 560 нафар қарздор давлат ижрочиларининг аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилди.

Ўз ўрнида, вояга етмаган фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган 231 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бундан ўзига хулоса қилмаган 33 нафар алимент тўловчи қарздорларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Бу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қуролли Кучлар давлат музейи "Ватанга қасамёд" монументи олдида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирида аскарлик бурчини намунали ўтаб қайтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар ва намунали хизмат қилган аскарларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Қудратходжаев, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда бир йил давомида муддатли ҳарбий хизматни наъмунали тарзда ўтаган ва белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтиб, тавсияномаларга эга бўлган 73 нафар муддатли ҳарбий хизматчиларга тавсияномалар, 10 нафарининг ота-онасига ташаккурнома топширилди.

Муддатли ҳарбий хизмат келгусида ўз ҳаётий позициялари тўғри танлаб, жамиятда ўз ўрнини топиб, давлатимиз равнақи ва тараққиёти учун ўз ҳисcларини қўшишига ишонч билдирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада Латвия Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ренис Трокша, халқаро экспертлар ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хорижий ҳамкорлар Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, хусусан коррупциянинг олдини олиш соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар билан таништирилди.

Томонлар GIZнинг "Самарали бошқарув" дастури доирасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди.

=========

В Генеральной прокуратуре состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Латвийской Республики в Республике Узбекистан Ренисом Трокшей, международными экспертами и представителем Германского общества по международному сотрудничеству (GIZ).

В ходе встречи зарубежные представители были проинформированы об осуществляемой в Узбекистане широкомасштабной работе в сфере обеспечения верховенства закона, борьбы с преступностью, в частности противодействия коррупции.

Стороны обсудили вопросы дальнейшего развития взаимодействия в рамках проекта GIZ "Эффективное госуправление".

Встреча прошла в дружественной обстановке, в духе конструктивного диалога.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook